У нас есть только
оригинальные песни

Kinodagi loflar

calendar 05.08.2017
2494

Кинотанқидчилар фильмлардаги куракда турмас лавҳалар ўнталигини тузиб чиқдилар. Энг қизиғи, бундай лавҳаларга томошабин кўникиб қолганидан ҳеч кимга у ғайритабиий туюлмайди.


2. Ҳазил
Одатда киноларда қаҳрамон ичаётган ичимликка ҳазиллашиб ҳушдан кеткизувчи, ёки вақтинча ухлатиб қўйувчи дорилар солиб қўйилади. Ҳаётда атайлаб қилинган бундай ҳаракат 10 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.

3. Бошга берилган зарба
Буниси ҳар бир фильмда бор. Кимнингдир бошига бир туширилади. У маълум муддат ҳушидан кетади ва кейин бошқа бир жойда ўзига келади. Ҳаётда агар кишига ҳушдан кетгудек зарба берилса ва 2-3 дақиқа ичида ўзига келмаса, унинг ҳаёти жиддий хавф остида қолади. Шифокор ёрдам бермаса, ўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

4. Тинчитувчи найзачалар
“Уч икс” фильмида кўргансиз, битта найзача отилади, у теккан қаҳрамон ҳушдан кетади ва маълум муддатдан сўнг ҳеч нарса бўлмагандай ўзига келади. Агар ҳаммаси шунчалик осон бўлганда, наркоз берувчи шифокорлар ишсиз қолишарди.

5. Портлашдан омон қолиш
Нимадир портлаганда ортдаги оловлардан шартта сакраб ўзини отиб юборувчи ва кейин туриб кетиб, жангни давом эттирувчи қаҳрамонларни жуда севамиз. Лекин шуни унутмаслик лозимки, бунчалик портлаш бўлганида очиқ олов ёки осколькалар тегмасада, портлаш тўлқинининг ўзиёқ одамни бирёқлик қилиб қўяди.

6. Ойналар оша...
Яна қаҳрамонларимиз олдиларидан чиқиб қолган ойналарни бутун таналари билан уриб синдириб ўтиб кетишни хуш кўрадилар. Бундай қилиш назарий жаҳатдан мумкин, фақат бу тентаклик ортидан камида 20 та операция ўтказиш ва ойлаб даволанишга тўғри келади.

7. Баландликдан йиқилиш ва омон қолиш
Бу ҳам оддий ишдек. Баланд бино ёки самолётдан йиқилган супер қаҳрамон озгина оғринсада, туриб кетаверади. Аслида одам ўлиши ёки қаттиқ жароҳат олиши учун қаттиқ юзага 10 метр баландликдан йиқилиши кифоя қилади.

8. Ўқни чиқариб олиш
Тўғри, қаҳрамонларимизга ҳам баъзан ўқ тегиб туради. Лекин дарҳол унинг дўстлари танага қадалган ўқни чиқариб олишга киришиб кетишади. Тиббиёт нуқтаи назаридан айни дақиқада амалга оширилган бу ҳаракат ҳаётда ярадорнинг аҳволини баттар оғирлаштиради.

9. Қудратли компьютер
Ҳозир ҳамма томонни назорат қилиб тура олувчи, ёки истаса вайрон қилувчи компьютерлар ва бундай компьютерларни бошқарувчи салбий қаҳрамонлар ҳақида фильмлар кўпайиб кетди. Тўғри, тараққиёт, жумладан компьютерлар анча ривожланган. Лекин ҳаётда ҳали бутун олам тугул битта кичик шаҳардаги барча жараёнларни назорат қилувчи компьютер ҳам яратилмаган. Жуда кучли компьютерлар ҳам аниқ мақсад ва соҳаларда ишлайди.

10. Автоматда қирғин
Ижобий қаҳрамон битта автомат билан элликта “ёмон”ни қириб ташлашику майли, гап бошқа жойда. Маълумки, автоматда 32 та ўқ бўлади ва тинимсиз отилганда ўқ бир неча сония ичида тугайди. Энг яхши қуролланган аскар ҳам 200 тадан ортиқ ўқ олиб юрмайди. Демак автомат ўқлари икки дақиқа ичида тугаши керак. Киноқаҳрамонларимиз эса отаверадилар, отаверадилар...

Яндекс.Метрика