У нас есть только
оригинальные песни

Klint Istvuddan erkakcha 10 ta maslahat

calendar 09.06.2015
2461

Клинт Иствуд — 85! Бу рақамларни тушуниб етгунингизга қадар, сизга бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз, рақамлар нафақат классик вестрн фильмлари қиролига балки Голливуднинг кўплаб машҳур шахсларига таалуқли. У томонидан яқиндагина ишланган фильм томоша қилишга арзирли картиналар сирасига киради. Клинтнинг ёши катта бўлсада, бироқ у буни тан олмайди, ҳозирги айрим ёшлардан кўра кўпроқ ҳаракат қилади, ўзини кўрсатади. Ижод қуёши чарақлаган пайтларда Клинт Иствуд томонидан жонлантирилган камгап ва қатъий қарорлар қабул қилувчи қаҳрамонлар характери, бугунги замонавий эркаклар ўрганса арзийдиган сифатлар сирасига киради. Иствуднинг ўзи бу нарсани чуқур тушунади ва ўз феълини ўзгартиришга ҳаракат қилмайди. Ким мустақил қўлларга, ўткир кўзларга ва қатъий қарорларга эга бўлишни истаса, бу борада Иствуд ўз маслаҳатларини аямайди. У берган тавсияларга ёввоий Ғарбдан тортиб, замонавий Сибиргача бўлган ҳудудларда бемалол амал қилса бўлади.

Нима тўғри-нотўғрилигини билинг ва ўз йўлингизда собит қолинг

Иствуд томонидан яратилган Леон ҳақидаги трилогияда кам гапириб, кўп иш қиладиган қаҳрамон яратди. Бу билан сўз ҳеч нарсани англатмаслигини, аксинча, эркак киши кам гапириб, амалда ҳаракат қилиши лозимлигини исботлади. У томонидан жонлантирилган бошқа қаҳрамонлар ҳам шу хислатларга эга бўлган.

Кам кўпни англатади

Иствуд кам гапирувчи қаҳрамонлар ролини шунинг учун ҳам ўйнаганки, бу уларнинг сирлилигини оширади ва кучлилигини кўрсатади. Буни унинг ўзи қайта-қайта такрорлаган. Агар унинг қаҳрамонлари сўзини биттама-битта ёзиб чиқса, ярим саҳифа ҳам бўлмасди. Бу унинг ожизлигини эмас, балки қаҳрамоннинг кучли шахс эканлигини англатади. Бу схема реал ҳаётда ҳам жуда қўл келиши мумкин, чунки биз доим ўз кучимизни баҳолашда янглиш хулосаларга келамиз.

Ижодий назорат

Иствуд ҳали актёрлик қилаётган вақтидаёқ, ўзининг Malpaso деб номланган шахсий продюсерлик компаниясига эга эди. Ўз келажагингиз ҳақида масъулиятни бўйнингизга олсангиз ва карьерангиз устидан назорат ўрнатсангиз жуда-жуда кўп нарсаларга эришиш мумкин.

Антиқаҳрамон бўлинг

Иствуд қаҳрамонлари маънавияти ҳақида жуда кўплаб ёзилган. Бу ўз самарасини берди. Чунки улар иккиланишга асос қолдирмаган. Ёзилмаган қонунлар асосида яшаш, доим ҳам тўғри келмайди. Аммо ҳеч қачон бурч ҳақида унутмаслик керак.

Адолатли ечимлар қабул қилинг

Иствудда Жеймс Бонд ролини ўйнаш имконияти бўлган. Унга фильм продюсерлари ушбу ролни таклиф қилишганида у Бонд ролини фақат британиялик ўйнаши керак, деган хулосага келади ва Шон Коннери фойдасига бу ролдан воз кечади.

Таваккал қилишдан чўчиманг

Иствуд энг топ актёр, энг топ режессёр бўлди, бироқ ҳаётида кўп хатоларга йўл қўйди. Охир-оқибат у, озроқ муболаға билан айтадиган бўлсак, Голливуд Олимпининг энг юксак чўққисига кўтарилди. Шундай экан, хато қилишдан чўчиманг.

Ўзаро ёрдам — омад калити

Иствуд бағрикенг эди. Унинг продюсерлик идора ва студиядаги дўстлари унга кўп ёрдам беришган. Бунинг натижаси ўлароқ актёр ўз замонасининг энг машҳур шахсларидан бирига айланган. Одамларга бермоқчи бўлган ёрдамизга арзишадими, иккиланмасдан уларга ёрдам қўлини чўзинг.

Ўз ҳаракатингизга жавоб беришни ўрганинг

Иствуднинг бешта хотинидан еттита боласи бўлган ва актёр шунга яраша уларга масъулият билан ёндашган.  Бундан шуни ўрганиш керакки, эркак киши қилган ишига доим жавоб бериши лозим.

"Фолчи” бўлманг

Иствуд ҳеч қачон башоратчи характерга эга ролларни ижро этмаган ва бу ишида кексайиб қолганда ҳам собит қолган. Бошқалар орзуга берилиб, хаёл суриб юришганида у ҳаракатда эди. Гап ёшдамас, шунчаки инсон ўзини-ўзи чеклаб қўяди холос.

Ўз аёлингизни топинг

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Иствуд ҳаётида худди фарзандлари каби аёллар ҳам етарли бўлган. Бироқ унинг сўнги рафиқаси Динагина унга ҳақиқий хотин бўла олди ва актёрнинг фарзандлари билан муносабатини яхши бўлишига сабабчи бўлди.
Яндекс.Метрика