Кофени фойдали ичимлик деб топишди

Кишининг бир кунда 0.9 литр (тахминан олтита стандарт қадаҳ) кофени истеъмол қилиши, склероз бўлиш хавфини камайтирар экан. Шу сабабли шифокорлар профилактика мақсадида ёшларга ва катталарга кофени истеъмол қилишни маслаҳат беришди. Тадқиқотчиларнинг ушбу илмий иши Journal of Neurology Neurosurgery & Psychiatryда чоп этилди.

Улар ўзларининг тавсияларини қуйидаги сабаблар билан тушунтириб бердилар. Ичимлик таркибидаги кофеин моддаси, нейропротектор хусусиятига эга бўлиб, склерозни келтириб чиқарувчи яллиғланиш давомида содир бўладиган кимёвий реакцияларни тўхтатиши мумкин. Шифокорлар икки репрезентатив тадқиқот ўтказишди.

Биринчи тадқиқотда склерозга чалинган швециялик 1620 нафар ёши катта катталар ва 2788 нафар соғлом кишилар, иккинчи гуруҳда эса — АҚШдан 1159 нафар склерозга чалинган катталар ва 1172 нафар соғлом кишилар танлаб олинган. Улардан 15-19 ёшларидан 40 ёшларигача бўлган давр мобайнида қанча ҳажмда кофе ичганликларини тахминий ҳисобини беришни сўрашган.

Иккинчи тадқиқотда эса қатнашувчилардан кофени энг кўп истеъмол қилинган порциялари ҳақида сўрашган. Ҳар куни битта ёки бир қанча қадаҳ ичганлардан, улар қачон мунтазам равишда кофе ичишни бошлаганликларини эслаб кўришни айтишган. Шу орқали олимлар кофени истеъмол қилиш склерознинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини билиб олишган.

Швеция ва АҚШдан олинган маълумотларга кўра, охирги беш-ўн йил ичида ҳар куни олти қаҳвадан кофе истеъмол қилганларда склероз истеъмол қилмаганлардан 28-30 фоизга камроқ бўлган.

Олимларнинг таъкидлашларича, улар склероз ривожланишининг кичик хавфи ва кофени истеъмол қилишнинг тўғридан-тўғри алоқасини топганларига ишончлари йўқ. Лекин уларнинг ҳайвонларда олиб борган тадқиқотларга кўра, кофени истеъмол қилиш нейродегенератив (Альцгеймер ва Паркинсон) касалликларини профилактика қилиш учун фойдаси борлигини айтишган.


Комментарии (0) | Добавить: 04.03.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]