У нас есть только
оригинальные песни

Kommunal to'lovlar bo'yicha kimlarga imtiyozlar beriladi?

calendar 25.06.2018
1173

Президентнинг 2003 йил 27 мартдаги Фармонига асосан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари қуйидагиларга берилади:

- 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

- фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

- Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

- кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

- Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Яндекс.Метрика