У нас есть только
оригинальные песни

Kompyuterdan himoyalanish choralari haqida

calendar 09.01.2017
1425

«Узоқ вақт компьютердан фойдаланиш организмга зарар! Махсус кўзойнак тақинг!» Аслида ҳам шундайми? Ёки шу билан ўзимизни ўзимиз алдаймизми? Келинг, замонавий дастёримиз ҳақидаги афсоналарга ойдинлик киритамиз.

«КАКТУС –  МОНИТОР ОЛДИДА ТУРИШИ ШАРТ!»

Агар бу ўсимликка меҳрингиз бўлакча бўлса, бемалол. Аммо комьютер нурланишига қарши ҳеч қандай таъсири йўқ. Агар унинг зиғирча бўлса ҳам фойдаси бўлганида, кактус ватани бўлмиш Мексикада радарлар билан муаммо бўлар эди. Лекин компьютер ва телевизор ёнида турган кактус гулининг тезроқ ўсиши бор ҳақиқат.

Компьютер ўзидан радиацияли ҳаво тарқатади. Ана шу ҳавони тозалашда арча дарахти ёрдам беради. Агар арча дарахтининг ёнгинасида ўтириб, компьютерда ишлаш имконингиз бўлса, фойдадан ҳоли бўлмайди.

«ҲОМИЛАДОРЛИКДА ЗАРАР!»

Ҳомиладорлик даврида оддий компьютер бўладими ёки «notebook»ми, ҳомила ривожланишига таъсири бор. Чунки қурилмадан фойдаланишда аёл уни ўзига яқин жойлаштириб, қорин соҳасига яқин тутади.  Бўлажак оналар биринчи уч ойликда компьютер, телефон ва бошқа техника қурилмаларидан нарироқ бўлганлари маъқул. Агар иш фаолиятингиз комьютер билан боғлиқ бўлса, ҳар соатда кичик танаффус уюштириб, танангизга дам беринг.

«КЎЗОЙНАК ҲИМОЯЛАЙДИ!»

Кўзойнак ва линзалар маълум даражада ҳимоя қилолади, лекин бутунлай эмас, қисман холос. Кўз нурини ҳимоя қилишда табиий сурманинг фойдаси бор. Айниқса компьютерда ишлаётган вақтингиз кўзингиз ёшланиб кетаверса, табиий сурма суртиб олиш айни муддао. Кўзойнак тақишдан аввал ҳам сурма суртиб олиш мумкин. Бундан ташқари компьютерда ишлаётганда вақти-вақти билан кўз учун махсус машқларни бажарсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Бунинг учун, 3-5 сония кўзни очиб-ёпинг. Ўнгга, чапга, юқорига ва пастга қаратиб қорачиқларингизни ўйнатинг. Экранга қарамай ҳар ярим соатда 3 сония кўзингизни юмиб туринг. Тез-тез узоқроққа қаранг.

«МАХСУС ҚОПЛАМА ХАВФДАН ХОЛИ ЭТАДИ!»

Компьютер манитори устига қўйиладиган қоплама ундан чиқаётган зарардан ҳимоялайдими? Агар нотўғри жойлашиб ўтирган бўлсангиз, кўзларингиз қизариши, қуриши, яна қичишиши ёки ёшланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ёки манитор сизга ҳаддан ортиқ яқин бўлса, маълум муддатдан сўнг кўзларингиз оғриши ва бу оғриқ бошингизга ҳам тарқаши мумкин. Ишлашга қулай бўлиши учун маниторни ўзингиздан камида 50 см узоқроққа жойлаштиринг.

«ҚОРОНҒУ ХОНАДА ИШЛАСА БЎЛАДИ!»

Хона ёруғлиги етарли даражада бўлмаса ёки умуман чироқни ўчириб ишлайдиганлардан бўлсангиз, кўзларингизга катта зарар қилаяпсиз. Экранни дераза томонга қаратиб қўйиб ишлаш ҳам зиён. Қоронғу хонада ишлаш организмга зарар етказади.

«ҲАМИША ЁНИҚ ТУРСА, НИМА ҚИЛИБДИ?»

Компьютер ёқилган ҳолатда тураверса-ю, унга қарамасангиз ва ишламасангиз, соғлиғингизга зарари йўқ, деб ўйламанг. Ундан чиқаётган электромагнит нурларининг зарари узоққа ҳам таъсир қилаверади. Компьютердан фойдаланмаётган бўлсангиз, уни ўчириб қўйинг ёки уйқу режимига ўтказинг. Шунда у ўзидан камроқ ҳавфли нурлар таратади.

КАМОЛА тайёрлади

Яндекс.Метрика