У нас есть только
оригинальные песни

Концертлар мавсуми давом этади: Ким? Қачон? Қаерда? Қанчадан?

calendar 07.01.2017
1615
Бошланган 2017 йилги қиш мавсумида ўзбек эстрадаси вакилларидан кимлар ўз яккахон концерт дастурларини тақдим этади? MyDay нашри ушбу мавсумда кутилаётган концерт дастурлари ва чипта нархлари ҳақида маълумот берди.

1. Азиза Ниёзметова 26-27 январь кунлари "Истоқлол" санъат саройида "Юрагимдан жой бераман келсангиз" деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи: 15 000 сўмдан 90 000 сўмгача.

2. Ҳасан ва Ҳусан триосидан «Фақат бир кун» деб номланган концерт дастури 4 февраль куни Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади. Чипталар нархи: 20 000 сўмдан 50 000 сўмгача.

3. 11-13 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида Шохруҳхон "Шайдо" деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи: 10 000 сўмдан 150 000 сўмгача

4. Сарвар ва Комил 15-16 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройи "Бир муҳаббат қиссаси" деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи: 10 000 сўмдан 100 000 сўмгача.

 

5. Райҳоннинг навбатдаги концерт дастури 20, 21, 22, 23, 24 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади. Чипталар нархи: 20 000 сўмдан 130 000 сўмгача
Яндекс.Метрика