loading...

 

Криштиану Роналду: Бу Еврода ҳали ҳеч ким Португалияни енга олмади. Умид қиламанки, французлар ҳам енга олмайди

Португалия терма жамоаси ҳужумчии Криштиану Роанлду Европа чемпионати финали ҳақида фикрини билдирди.

- Франция терма жамоаси - фаворит. Менинг наздимда шундай. Улар ўз уйларида ўйнамоқдалар, бу эса катта устунлик. Бутун мамлакат французларни қўллаб-қувватлайди.

Аммо бу финал ва унда исталган нарса бўлиши мумкин. Бизни осонгина мағлуб эта олмайдилар. Бу Еврода ҳали ҳеч ким Португалияни енга олгани йўқ ва французлар ҳам буни уддалай олмасликларига умид қиламан.

Агар Португалия терма жамоаси билан соврин юта олсам, бу мен учун улкан ютуқ бўлар эди. Буни ҳар доим орзу қилганман, - дейди Роналду.


Комментарии (2) | Добавить: 09.07.2016

2. Asqarbek (09.07.2016 22:30)
Olga CR7
1.  (09.07.2016 21:03)
Portugaliya terma jamoasi va Ronaldoga omad tiliman
Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...