“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун ўзига янги машина сотиб олди.
Куни кеча “Олтин тўп” маросимида Лионель Мессига имкониятни бой берган португалиялик футболчи Цюрихдан қайтганининг эртасигаёқ 200 минг евро эвазига энг сўнгги русумдаги Porsche 911 Turbo S автомобилини ҳарид қилди.