Кристина Гриммини ўлдирган қотил уни севгани маълум бўлди

10 июнь куни Флоридада хонанда Кристина Гриммига номаълум шахс томонидан ўқ узилгани ва 11 июнь куни шифохонада хонанданинг жони узилгани хақида хабар берган эдик. “Before You Exit” мусиқий гуруҳи билан биргаликдаги концерт дастуридан сўнг мухлисларга дастхат бераётган вақтда, оламон ичидан номаълум шахс Гриммига қарата ўқ узган. Гриммининг акаси ўша заҳот ўқ узган шахсни ушлашга уринган. Бироқ “мухлис” ўша ернинг ўзидаёқ ўз жонига қасд қилган.

Полиция берган маълумотларга кўра, ўқ узган шахснинг ёнида 2та тўппонча бўлган.

Орадан 2 кун ўтиб, 13 июнь куни полиция Кристина Гриммини ўлдирган қотилнинг шахсинианиқлади. 27 ёшли қотил Кевин Жеймс Лойбл Санкт-Петербургдан Орландога Кристина Гриммини ўлдириш учун келгани, Флоридада Кристина Гриммини ўлдириб, сўнг уйга қайтишни режалаштиргани маълум бўлди.

Полиция Лойблнинг қўл телефони ва компьютерини текширди, унинг яқинлари ва дўстларидан у ҳақида чуқур суриштирув ишларини олиб борди. Натижада Лойбл қотилликни аввалдан режалаштиргани аён бўлди. Унинг уйидан қотиллик олдидан топилган хат бунга исбот эди.

“Истеъдодли хонанда Кристина Гриммининг оиласи, дўстлари, мухлисларига энг севимли хонандаларини йўқотганликлари муносабати билан ҳамдардлик билдираман. Бошқа изоҳ йўқ”, дейилади хатда.

Кеча, 16 июнь куни полиция томонидан Лойблнинг Кристинани нима учун ўлдирилгани узил-кесил аниқланди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Лойбл Кристинани жуда қаттиқ севган. Унга кўнгил изҳорини айтиб, уйланишни орзу қилган, бироқ мудҳиш ходисагача Кристинанинг бошқа инсонни севиши ва у билан унаштирилганидан хабар топган. Бу хабар эса Кристинани ўлдиришга мажбур қилган. Шу йўл билан у Кристинанинг ўзидан бошқа ҳеч кимга “насиб этмаслиги”ни назарда тутган чоғи.

“У ҳар куни иш жойида Кристинанинг қўшиқларини тингларди. Унга ёқиш учун Кевин кўзларини операция қилдирди, озди, сочининг рангини ўзгартирди”, дейди унинг ҳамкасблари. Кевин эса ўз навбатида Кристина билан концерт вақтида танишганини, у билан онлайн ўйинлар ўйнаётганини таъкидларди. Тахминларга кўра, бу гаплар Кевиннинг тасаввурлари маҳсули бўлган.


Комментарии (0) | Добавить: 17.06.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Jahonning eng yaxshi futbolchilaridan biri Lionel Messi 30 yoshga qadam qo‘ydi
Qarilikdagi aqli zaiflik xavfini kamaytirishning 6 usuli
Smartfonlar sinovi: Mikroto'lqinli pechdan qaysi smartfon omon chiqdi?
«O'zbekkonsert» xonandalarning Youtube’dagi bachkana kliplarini oldirmoqda
Qozog‘iston mobil internet tezligi bo‘yicha AQShdan o‘zib ketdi
Jek Ma: 30 yildan so‘ng odamlar kuniga 4 soatdan ishlaydi
Ronaldu qaysi jamoaga o'tmoqchi ekanini ma`lum qildi
Uzoq yillik tanaffusdan so‘ng Obid Asomov televideniyeda efirga chiqadi
Nima uchun ishdagi jismoniy harakatlar sport mashg‘ulotlarining o‘rnini bosa olmaydi?
Og‘izdagi sarimsoq hidini qanday yo‘qotish mumkin?
Poliz zararkunandalaridan qanday saqlanish kerak? 3 ta sinalgan usul
Vazelinning siz bilmagan xususiyatlari
Iqlimshunoslar: insoniyat halokatli darajadagi issiq ob-havo bilan to'qnashadi
20 iyun O'zbekistonda havo harorati yuqori bo'ladi
Sardor Rahimxondan super xit premyera - "Onam"
Leonardo Di Kaprio "Oskar"dan voz kechdi
Kvartirani ta’mirlatishda aldanib qolmaslik uchun besh maslahat
«Real» Ronalduning narxini ma`lum qildi
Yuksak aql-idrokning kutilmagan 3 belgisi
Ruslan Sharipov san’atga qaytayotganini ma’lum qildi
Aktyor Yigitali Mamajonovning fotihasi bo‘lib o‘tdi
DTM jadvali e’lon qilindi: kvotalar va abituriyentlar soni
GM Uzbekistan ikki yangi modeldagi avtomobilni ishlab chiqarishni o'zlashtiradi
Ronaldu «Real»dan ketmoqchi, Peres bundan xabardor
Mukammal selfi olib, ko‘p “layk” to‘plash borasida 8 maslahat
Kredit bo‘yicha qarzlardan qutulishning 3 uslubi
Yevroittifoq hududida rouming uchun to‘lov bekor qilindi
Qatar banklarida dollarlar tugadi
Shavkat Mirziyoyev tajriba sifatida 11 yillik ta’limni qayta tiklash zarurligini ta’kidladi
"ZAGS" dalolatnomasisiz nikoh o'qigan har qanday mulla jinoiy jazoga tortiladi