У нас есть только
оригинальные песни

Кулинг, умрингиз узаяди! Янги йил ҳангомалари...

calendar 28.12.2016
2308

1.      «Салом, Қорбобожон! Менимча, ўтган йили «Соbalt» сўзини нотўғри ёзган эканман, шекилли…»   

    

2.      1 январь тонги. Дорихонага келган болакайдан дорихоначи аёл сўраяпти:

— Сен ҳам дорилар рўйхати билан келдингми?

— Ҳа, — шошиб жавоб берди болакай.

— Тушунарли, қоғозчани кўрсатмасанг ҳам бўлади: бош оғриғини қолдирувчи  дори ва фаоллаштирилган  кўмир.

 

3. — Дада топинг-чи, қайси поезд кеч қолаяпти?

— Қайси бири болам?

— Сиз ўтган Янги йилда менга совға қилмоқчи бўлган поезд-да, дада!

 

4.      31 декабрь, кечқурун.

— Ойижон, 11:30 да «Янги йил! Янги йил!» деб бақирайлик.

— Нима учун, қизалоғим?

— Қўшниларимиз Янги йил бизникига олдинроқ келди, деб ўйлашсин.

 

5.      1 январь тонги. Меҳмонга йўл олган уй бекасининг уxлаётган турмуш ўртоғига xати: «Янги йилингиз билан! Овқатлар музлаткичда. Музлаткич эса ошxонада».

 

6.      «Янги йил! Янги йил! Янги йил!» ваҳимада бақирди жигар.

 

7.      31 декабрь. Оптимист «Янги йил эски йилдан-да яxши бўлади!» Пессимист: «Янги йил эски йилдан-да ёмонроқ  бўлади». Реалист: «Оббо, яна тўйиб овқат еб қўяман…»

 

8.      Дугоналар суҳбати:

— Янги йилга эржонинг нима совға қилди?

— Пастда турган қизил автоуловни кўраяпсанми?

— Ҳа! Зўр автоулов экан!!!

— Худди шу рандаги шарф совға қилди.

Яндекс.Метрика