Кўк рангдаги iPhone 7 тасвирлари эълон қилинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойида намойиш этилган iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонлари кумуш, тилла, пушти, қора ва қора оникс рангларида сотувга чиқарилган эди. Айниқса, қора оникс рангли моделлар жаҳон бўйлаб кўпчилик “Олма” қурилмалари мухлисларининг эътиборини жалб қилди.

Яқинда Хитойнинг Weibo микроблогида кўк рангдаги (Blue Shade) iPhone 7 қурилмасининг суратлари нашр этилди. IXBT нашрининг маълум қилишича, ушбу рангдаги iPhone 7 тез орада сотувга чиқарилиши мумкин. Бироқ нашр эълон қилинган тасвирлар шунчаки моделлаштирлиган деган версияни ҳам истисно қилмаяпти. Агар тасвирлар чиндан ҳам моделлаштирилган бўлса, бундай рангли iPhone 7 бирор бир Apple мухлисининг тасаввуридаги телефон бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас.

Ҳозирча Apple компанияси ушбу суратларга изоҳ бермади.


Комментарии (1) | Добавить: 06.01.2017
1. ben_and_city (06.01.2017 10:14)
zòr
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]