Кўз нурларини компьютердан ҳимоя қилишнинг оддий ва фойдали усуллари

Барчамизга маълумки, компьютер қаршисида кўп ишлаш зарарли ҳисобланади. Яна унинг олдида дам олиш ва экрандан фақат смартфонга қараш учун кўз узиш ундан-да хавфлидир. 

Бундай ҳолатда кўзларни асраш жуда муҳим. Бироқ кўз учун фойдали машқларни бажаришга ким ўзида етарли вақт топа олади? Шу сабабли кўз саломатлигини мураккаб машқларсиз асрашга ёрдам берувчи маслаҳатларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Ёрқинлик

Қаршингиздаги экран хонани ёритувчи ягона ёруғлик манбаи бўлмаслиги лозим. Компьютер ёки телевизор тўғрисида ўтирганингизда чироқларни ёқиб қўйинг.
Агар сиз қоғозлар билан ишласангиз ёки нимадир ўқиётган бўлсангиз, чироқ ёруғлиги кўзингизга эмас, қоғозга тушаётганига эътибор беринг. Бунинг учун чироқни бироз ўзингиздан орқароққа қўйинг (фақат соянгиз сизга халақит бермасин). 

Ярқирашлар

Агар монитор кўзни қамаштирадиган бўлса, чироқлар ёқилгач хона кўзларни шикастлаши мумкин. Нурни кенг тарқатувчи лампалар ва ёруғликка мўлжалланган антипарлама мониторлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. 

Танаффуслар

Агар биз экранга қарасак, мушакларимиз статодинамик режимда ишлайди, яъни улар эркин бўлмайди ва соғлиқ учун етарли ишни бажармайди. Шу сабабли бизлар учун дам олиш жуда муҳим. 

Ишдан бироз чалғинг. Кафтингизни бирлаштириб, илиқликни ҳис этинг. Тирсакларни стол устига қўйиб, бошингизни қўлларингиз устига тушуринг. Бунда сиз кафтингиз билан кўзларингизни беркита олишингиз керак бўлади. Кўзларни юмган ҳолда бир неча дақиқа шундай ўтиринг. Чуқур ва бир маромда нафас олинг. Буни ҳар соатда такрорлашга одатлансангиз ўзингизга яхши бўлади. 

Экран олдида фақат зарурият юзасидан ўтиришга ҳаракат қилинг. Гаджетларсиз дам олиш - тетиклик гаровидир. Бу айниқса болалар учун муҳимдир. 

Ишдан сўнг ёки тушлик вақти турли фойдали ўйинлар ўйнанг: теннис, бадминтон, самокат, велосипед учинг.

Юмшатувчи томчилар
Хона ҳавосиБаъзида кун бўйи компьютер қаршисида ишлаб кўзингизга худди қум сепиб юборишгандек туюлади. Бундан халос бўлиш учун юмшатувчи томчилар ёки сунъий кўз ёшлардан томизинг. Дорихоналарда уларнинг турлари кўп бўлади, бироқ сиз консервантлари йўғидан танланг. Юмшатувчи томчиларни қизаришни бартараф этувчи дорилар билан адаштириб юборманг.

Яхши микроиқлим — сизни қуруқликдан қутқарувчи восита. Кондиционер ва намлантирувчи воситалар ҳарорат (18–22 даража) ва ҳаво намлиги (40–60фоиз)ни назорат қилишда ёрдам беради. 

Кўзойнак ва линзалар

Биз кундалик ҳаётда фақат бир жуфт кўзойнагимиз бўлишига одатланганмиз. Бироқ комьютерда иш бажараётган маҳал кўчада сайр қилиш учун тақилмайдиган оптик воситалар ҳам керак бўлади. Пулингизни аяманг, кўзларингиз нурини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган кўзойнакларни қанча керак бўлса, шунча сотиб олинг. 
Ёзда эса ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақинг. 

Тез-тез юмиб очинг

Пирпиратинг. Экранга қараганимизда биз одатдагига нисбатан кўзларимизни камроқ юмиб очамиз. Демак, кўзларни юмшатмаймиз. Шу сабабли кўзлар толиқмаслиги учун шунчаки кўзларни тез-тез ҳаракатга келтириб туриш мақсадга мувофиқ. 

20–20–20 қоидаси

Бу машқ жуда осон ва ёқимли бўлганлиги учун уни бажаришда қийналмайсиз. Ҳар 20 дақиқада сиздан 20 фут (деярли 6 метр) узоқликда жойлашган буюмга 20 сония қараб туринг. Ёки деразангиздан бирон бир ҳолатни кузатинг. 

Монитор жойлашуви 

Тана жойлашуви ва техника сифати кўп нарсага боғлиқ бўлади. Кўзларга оғирлик тушмаслиги учун нима қилиш керак? 

• Мониторни тўғри жойлаштиринг. Яъни қўлингиз чўзилган ҳолатдаги масофада ва экраннинг тепа қисми кўзингиз билан тенг даражада бўлсин. Керак бўлса ўриндиқ баландлигини ҳам ростлаб олинг. 
• Мониторни созланг. Қўлланмани топиб, ўзингизга қулай бўлган ёрқинлик ва контрастни белгиланг. 
• Мониторни артиб туринг. Чанг ва кир қанча кўп йиғилса, экранда ярқиришлар кучли бўлади. Шундай экан, нам сочиқларда ҳеч бўлмаганда, ҳафтасига бир марта артишни унутманг. 

Ҳужжатларни тагликка қўйинг

Агарда экран ва босиб чиқарилган ҳужжатлар билан бир вақтнинг ўзида ишлашга тўғри келса, қоғозларни тагликка қўйинг. Бу эса бўйин ҳамда кўзларни камроқ қўзғалишига ёрдам беради.

Агарда ушбу оддий қоидаларга риоя қилсангиз, компьютердан толиққан кўз нурингизга бироз бўлса ҳам енгиллик улашган бўласиз.


Комментарии (0) | Добавить: 24.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Vaqti-vaqti bilan nimalardan dam olib turish kerak?
Sochlar uzoq vaqt toza va chiroyli bo‘lib qolishi uchun ularni qanday yuvish kerak?
Ko‘z atrofi terisini qanday parvarish qilish kerak?
Ozodbek Nazarbekov «Yoshlar» telekanali direktorligidan ketdi
Merkel turmush o'rtog'i bilan operaga bordi
Markaziy bank avtokreditlar to'xtatilgani sababiga oydinlik kiritdi
Terminal olishni kutayotgan tadbirkorlar javobgarlikka tortiladimi?
Salbiy o‘ylarga qarshi kurashishning 4 yo‘li
Atirni to‘g‘ri sepishni o‘rganamiz
Sovuq dush qabul qilish uchun 3 ta sabab
Neymar «PSJ»ga o'z shartlarini ma`lum qilgan
Rossiya qamoqxonalarida qancha o'zbekistonlik borligi ma`lum bo'ldi
Yulduz Rajabova Instagram’da qo‘pol izoh qoldiradigan yigitlardan nolidi
«Barselona» «Yuventus»ni mag'lub etdi, Neymar ikkita gol urdi
Chiroyli avtoraqamlarning taxminiy narxi ma`lum, lekin bu yakuniy baho emas
Интернет нега тез арзонлашмаяпти - “Ўзбектелеком” изоҳи
Putin qay tariqa prezident bo‘lganini so‘zlab berdi
Тиш пасталарини танлашда рекламаларга ишониш керакми?
Avtomobilda uzoq yo‘lga otlanganlar uchun qiziqarli o‘yinlar
Jastin Biber Xitoyda konsert berishiga taqiq qo‘yildi
Putin: Ukraina korrupsiya domiga g'arq bo'lmoqda
Ertalab uyqudan turish nega biroz mushkul?
Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ikki tuman hokimini va yana bir qancha amaldorlarni ishdan oldi
Prezident virtual qabulxonasiga yo'llangan murojaatlar soni 1 millionga yetdi
«O'zbekiston 24» telekanali 24 iyul kuni ish boshlaydi
Fidjet spinnerlar haqida barcha haqiqatlar
Maktabga ryukzakni qanday tanlash kerak? Ota-onalarga maslahatlar
Qanday oziq-ovqatlar uyquga salbiy ta’sir ko‘rsatadi?
Shavkat Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ot zavodiga bordi
O'zbekistonda shakar narxi oshdi