У нас есть только
оригинальные песни

Latofatli Sheron Stoun tavallud ayyomini nishonlamoqda: u 60 yoshda

calendar 11.03.2018
1275

1958 йилнинг 10 мартида АҚШнинг Пенсильвания штати Мидвилл шаҳридаги бир оилада қизалоқ дунёга келади. Ўшанда қизалоқнинг ота-онаси уни дунёга машҳур актриса бўлиб етишишини хаёлларига ҳам келтиришмаганди. Бу – ҳар қандай ролни қойиллатиб ижро этадиган актриса Шэрон Стоун эди, дея маълум қилмоқда Кino-teatr.ru нашри.

Илк ролини машҳур режиссёр Вуди Алленнинг “Юлдузлар чангини хотирлаб” картинасидан бошлаган Шэрон кино олами унинг “кўзир тузи” эканлигини англайди ва жон-жаҳди билан кино санъати уммонига шўнғийди.

Шэрон Стоун ўз даврининг энг машҳур актёрлари билан турфа жанрдаги кинофильмларда турлича ракурслардаги ролларни ижро этган: Стивен Сигал билан “Қонун устидан”, Арнольд Шварценеггер билан “Барчасини ёдга олиш”, Сильвестр Сталлоне билан “Мутахассис”, Майкл Дуглас билан “Асосий сезги”, Роберт Де ниро билан “Казино” кинокартиналарида баш қаҳрамон аёл образларини яратган.

Шэрон Стоуннинг энг машҳур фильми бу, айтиш мумкинки, 1995 йили суратга олинган “Жадал ва жонсиз” фильми эди. Ушбу фильмда кўплаб машҳур актёрлар суратга тушганди: Жин Хэкман, Рассел Кроу, Тобин Белл ва ҳ.к. Шэрон ўшанда иқтидори энди-энди намоён бўлаётган Леонардо Ди Каприони “Болакай” ролига чақиради. Турган гап, тажрибали актрисанинг маслаҳатига қулоқ солган Лео хато қилмайди: бу фильм унинг учун ўзига хос тажриба бўлади...

Ҳозирда 60 ёшни қаршилаган актриса ҳамон ўз латофатини йўқотгани йўқ.

Яндекс.Метрика