loading...

 

Lexus автомобиллар учун ғайриоддий ўриндиқ яратди

Lexus компанияси Kinetic Seat деб номланувчи сунъий ўргимчак тўри ипагидан кинетикўриндиқни яратди, деб ёзади “Popmech.ru” нашри.
 
Компания вакилларининг сўзларига кўра, ўриндиқ ҳайдовчи учун жуда катта қулайликни яратади. У ҳаво алмашиниш тизими, иситиш тизими, уқалаш, чайқатиш каби қулайликлар билан тўлдирилган. Энг муҳими, атомобилга бунинг учун электр токи керак бўлмайди. 
 
Маълумотларга кўра, бундай ўриндиқ автомобиль йўлда кетаётган вақтда ҳайдовчининг қимирламай ўтиришини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай йўлда ҳайдовчи автомобилни бир маромда бошқара олиш имкониятига эга бўлади. Ўриндиқнинг Kinetic Seat деб номланувчи сунъий ўргимчак тўри ипагидан яратилишининг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Ушбу сунъий ўргимчак тўри нафақат инсон учун, балки автомобиль учун ҳам қатор енгилликларни беради. Ўриндиқнинг енгил материалдан қилингани сабабли, машина тез ва осон ҳаракат қилади.
 
Шу йилнинг октябрь ойида айни ўриндиқ Париждаги автосалонда омма эътиборига ҳавола этилади. Lexus автомобилларининг ушбу ўриндиқлар билан жиҳозланиши талаб ва таклифга қараб амалга оширилади.


Комментарии (0) | Добавить: 19.09.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...