loading...

 

LG етти сантиметргача симсиз қувватлана оладиган смартфон ишлаб чиқаради

Тармоқда тарқалган хабарларга кўра, LG компанияси аккумуляторни симсиз қувватлантира олишнинг илғор технологиясига эга бўлган янги смартфонни ишлаб чиқармоқда.

Айтилишича қурилма магнит резонанс принципи бўйича ишлайди. Гаджетни модуль базасидан 7 сантиметргача узоқликда қувватлантириш имконияти мавжуд бўлади. 
LG айнан қандай технологиядан фойдаланиши ҳақида маълумот мавжуд эмас. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, симсиз қувват олиш учун магнит резонанс принципидан Rezence компанияси фойдаланади. Rezence компанияси технологиясининг хусусиятларига кўра, бир дона қувват бериш юзасидан ҳар хил турдаги қурилмалар қувват олиши мумкин. Унинг стандарти 1 дан 50 Ваттгача бўлган симсиз қувват узатиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, икки ой аввал LG компанияси симсиз қувват олишнинг янги усулини яратгани ҳақида хабар берган эди. Таъкидланишича, қурилма бозорда мавжуд бўлган қурилмалардан кўпроқ самарадорликни таъминлайди.

Платформа 15 Ваттгача бўлган энергияни узатиш имконини беради. Бу эса 5 Ватт стандартига эга бўлган узатгичлардан уч баробар катта дегани. LG компаниясининг таъкидлашича, қурилма аккумуляторининиг 50 фоизгача қувватланиши учун атиги 30 дақиқа керак бўлар экан.


Комментарии (0) | Добавить: 15.06.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...