У нас есть только
оригинальные песни

LG G4 флагмани чиқарилишига оид янгилик

calendar 12.04.2015
1828


LG G3 премьераси бўлиб ўтганига ҳам деярли бир йил бўлди. Флагман смартфонининг янги вакилини чиқаришнинг айни пайти келди. Янгилик 2015 йилнинг 28 апрелида намойиш этилиши кўзда тутилган.

Маълумки, LG G4 смартфони премьерасига бағишланган тадбир Лондон, Нью-Йорк, Сеул, Сингапур ва Истамбулда ўтказилади. Тақдимотга бир ойдан кам вақт қолди. Аммо смартфонга оид маълумотлар тармоқда аллақачон тарқалиб кетган.

Дизайн

LG G4 металдан ишланган қисмлар ва "G Flex”га ўхшаш қайта тиклаш технологиясига эга бўлиши кутилмоқда. Бутунлай металдан ишланган корпус мақсадга мувофиқ эди, аммо LG қайта тикланувчи пластик ўрнига ҳозирча бошқа материални таклиф эта олмайди. Шунингдек, компания "Motorola” йўлидан бориб орқа пластик панелни табиий теридан ишлаб чиқариш бўйича таклифлар киритмоқда.


LG G4

LG G4нинг бошқа ўзига хос томони шундан иборатки, аввалги авлод флагманлари каби орқа панелида бошқарув тугмаларининг мавжудлигидир. "OnLeaks” матбуот-рендери деб номлаган юқоридаги расмда ишлаб чиқаришга тайёрланаётган G4 смартфони овозни баландлатиш, қувват йиғиш ва экранни блокка қўйиш тугмалари билан акс эттирилган.

Дисплей

Аввалги йилги G3 флагмани 5,5 дюйм экранли, 2560 х 1440 пикселлари ва 538 pp қалинликка эга бўлгани туфайли 2014 йилнинг бошқа янгиликлари орасида уни алоҳида ажратиб кўрсатди. Тренд бозорнинг бошқа ўйинчилари томонидан тезлик билан ўзлаштирилди. Бу сафар LG нимани таклиф этади? Гап-сўзларга қараганда G4 смартфони 1620 x 2880 пиксель экран кенгайтмасига эга бўиши кутилмоқда, пикселларнинг қалинлиги эса 600 ppi дюймгача етади. Apple, HTC ва Sony каби компаниялар "пикселлар ортидан қувиш” га шошилмаяптилар, чунки инсон кўзи пикселларнинг ўта юқори даражадаги қалинлиги сеза олмайди.

LG G4нинг яна бир хусусияти дисплейнинг унча сезилмас рамкасидир. Бу Neo Edge технологиясидан фойдаланиш имконини беради.

Процессор ва самарадорлилик

G4 8 ядроли 64 бит Qualcomm Snapdragon 810 чипи ва 3 Гбайт оператив хотирага эга бўлиши кутилмоқда. Смартфоннинг Android 5.0 Lollipop оператив тизими смартфоннинг тўлиқ фаолиятини таъминлаб беради.

Камера

G3 инфра қизил ёруғлик билан фокус оладиган лазер камераси билан ҳаммани ҳайратга солган эди. G4 да тасвирларни 13 мегапиксель ўрнига 16 мегапиксель датчикли камера бўлиши кутилмоқда. "Селфи”ни олиш атрофидаги шов-шувларнинг пасайишини ҳисобга олиб, LG 5-мегапикселли олд камера бўйича ягона тўхтамга келди.

Нарх ва савдо чиқарилиш санаси

LG G4 савдолари май ойида Samsung Galaxy S6 нархидан кўра пастроқ нархда бошланиши кутилмоқда. Manba: kun.uz




Яндекс.Метрика