loading...

 

“Люкс” тоифасидаги энг қиммат телефонлар

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда “iPhone SE” дизайни ва имкониятларига нисбатан ўта қимматлиги борасида мунозаралар авж олган. Лекин ҳамма нарса солиштириш орқалигина аниқ бўлади. “Люкс” телефонлар ҳақида гап кетганда уларнинг нархи ўзига хос эканлигини дарҳол англаш мумкин.

Қуйидаги люкс моделларнинг энг арзони нархи 2000 доллардан бошланади ва у ҳаттоки смартфон ҳам эмас!  

 

1. “Gresso Azimuth A1”

“Gresso” (Россия бренди) маркасидаги бошқа телефонлар каби “Azimuth” ҳам чекланган миқдорда – атиги 999 дона чиқарилган. Агар бу камёб телефон соҳиби бўлишни истасангиз, у ҳолда “атиги” 2000 доллар сарфлашингизга тўғри келади. Агар титанли корпус ўрнига олтиндан ишланган корпусли телефонни хоҳласангиз, 2500 доллар тўлайсиз.

У смартфон эмас, сайтда ишлаб чиқарувчи унинг ўлчами ва экрани ҳақида ҳам маълумот бермаган. Фақатгина 2 Гб хотираси, 1100 мАс батареяси ва 1,3 Мп камераси борлиги айтилган холос. Операцион тизими эса эски “Нокия”лардаги каби S40. Лекин булар муҳим эмас! Чунки унинг корпуси титандан ишланган, металл тугмачаларига қўлда ишлов берилган, қўлда йиғилган бўлиб, экрани тобланган минерал шишадан ишланган.

 

2. “Gresso Regal 2016”

 

 

Бу ҳам қўлда йиғилган, титан корпусли ва 999 дона чиқарилган. Энди эътиборингизга Android смартфон ҳавола этилади. Операцион тизим версияси маълум қилинмаган, лекин бунинг нима аҳамияти бор? “Regal”нинг тўртта модели бўлиб, оддий титанли, оқ/сариқ олтиндан ишланган логотипли, вакуум қопламали корпусли ва 18 қиротли олтиндан ишланган корпусли моделлари мавжуд. Энг арзон моделнинг нархи 3000 доллар, энг қиммати эса икки баробар қиммат туради.

 

Қурилма 5 дюймли “Gorilla Glass” ҳимоясига эга FullHD дисплей, 4 ядроли процессор, 2 Гб оператив, 32 Гб флеш-хотира ҳамда 5 ва 13 Мп камералар билан жиҳозланган. “Regal” энг юпқа люкс смартфон мақомига ҳам эга — унинг қалинлиги 8,8 мм.

 

3. “Vertu New Signature Touch”

Бир пайтлар “Nokia”га тегишли бўлган “Vertu” бренди ҳали ҳам бор. Уни ўтган йили хитойликлар сотиб олишган бўлса-да, ҳали ҳам кўриниши хунук телефонлар чиқаришда давом этмоқда. Компаниянинг ҳозирги “New Signature Touch” телефони 8400 дан 18000 еврогача туради.

Қурилма Англияда қўлда йиғилади, корпуси титан ва керамикдан ишланган, сапфирдан тайёрланган ҳимоя ойнасига эга, тимсоҳ, бузоқ ёки калтакесак териси қопалнган.

Смартфон каттагина, 1080р ўлчамли 5,2 дюймли экран, 21 Мп камера, “Snapdragon 810”процессори билан жиҳозланган ва Android тизимида ишлайди.

 

4. “Kustom EGO”

“Kustom” — Испаниянинг люкс даражасидаги кичик бренди. Компаниянинг биттагина — “EGO” деб номланувчи смартфони бор, нархи 8977 евродан бошланади. Турли рангдаги титанли корпус ва турли хом ашёлардан тайёрланган “ром”га эга. Қурилмани турли қимматбаҳо тошлар — бриллиант, аметист ва бошқа тошлар билан “безаш” мумкин.

Экрани 5 дюймли FullHD дисплей, LTEда ишлай олади, процессори “Snapdragon 800”, 2 Гб оператив ва 32 Гб асосий хотирага эга. Операцион тизими — Android. Қурилма чекланган миқдорда чиқарилган — 977 дона.

 

5. “Lamborghini 88 Tauri”

Яна бир чекланган туркум — ҳар бири 6000 доллар турувчи 1947 дона. Android тизимида ишловчи бу смартфонлар тилла суви юритилган пўлатдан ишланган.

“88 Tauri” “Snapdragon 801” процессори ёрдамида ишлайди (2,3 ГГц частотали), 3 Гб оператив ва 32 Гб флеш хотирага эга. 1920х1080 ўлчамли 5 дюймли экран, 20 ва 8 Мп камералар билан жиҳозланган. Батареясининг ҳажми — 3400 мАс.

 

6. “Mobiado GRAND TOUCH”

Android тизимида ишловчи яна бир люкс смартфон. Нархи 2100 доллардан ортиқроқ. 480х800 ўлчамли 4 дюймли экран, 512 Мб оператив хотира, 1 ГГц процессор, 5 Мп камерага эга. 

Корпуси 139 қиротли сапфир кристаллари билан қопланган, чети авиация алюминийидан ишланган, орқа панели сапфирдан, тугмачалари эса қурол тайёрланадиган қора пўлатдан тайёрланган!


Комментарии (4) | Добавить: 30.04.2016
4. bekgangstar (30.04.2016 23:39)
daxshatu telar ekan
3. islomjon3889 (30.04.2016 22:43)
iPhone damini olarkanda bularni oldida
2. emusfox (30.04.2016 18:52)
Gap yo'q lekin
1. Muslim1998 (30.04.2016 17:06)
DAXSHAT TELEFONLAR EKAN
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Kechqurun nima yeyish qomatga zarar yetkazmaydi?
Nikoh uzugi qanday tanlanadi?
Android’da ilovalarga parol qo'yish uchun 5 dastur
Galaxy S8’dan 2 hafta foydalangach, iPhone 7 egasi qaysi smartfonda qolishini aytdi
Қарзни қайтармасликнинг антиқа усулини ўйлаб топган “тадбиркорлар”
Krossovkalarni oq holatda saqlash uchun tavsiyalar
Tuz: dushmanmi yoki do‘st?
Tanqidni yengish sari uch qadam
Genetik semirishga moyillikdan qutulishning yo‘li aniqlandi
O'zbekistonda oxirgi yillarda benzin ishlab chiqarilishi 26,2 foizga kamaygan
Vitaminlarni qabul qilishda bilish zarur bo'lgan 7 jihat
Microsoft Toshkent shahridagi Inha universitetida o'quv-sinfini ochdi
Tramp ish stoliga xizmatkorga kola keltirishni buyuruvchi qizil tugmani o‘rnatgan
«Barselona» Yevropada yana bir ko'rsatkich bo'yicha tengsiz bo'ldi
Shu yozda urfda bo‘ladigan bosh kiyimlar
Instagram foydalanuvchilari soni rekord darajaga yetdi
Cho‘zilish mashqlari haqida eng keng tarqalgan uydirmalar
Biz nima uchun ortiqcha yeb qo‘yamiz?
Har bir taom uchun guruchning qanday turlari mos keladi?
GM Uzbekistan yangi avlod Malibu modelini ishlab chiqara boshlaydi
O'zbekistonda pulli avtomobil yo'llari qurilishi mumkin
Bo'lajak rafiqasini jinsiy qul sifatida sotmoqchi bo'lgan “kuyov” qo'lga olindi
Rossiyaliklarning qariyb yarmi Dmitriy Medvedevning iste’foga chiqishini qo‘llab-quvvatladi
Kamharakat hayot tarzining salomatlikka ta’siri
Xavfli mashqlar: sport sizga zarar keltirayotganini qanday bilish mumkin?
AQSh Yevropadan uchib keladigan yo‘lovchilarga samolyot bortiga noutbuk olib chiqishni taqiqlashni rejalashtirmoqda
Qoniqarsiz gaz ta`minoti: muammoning ildizi va aholining millionlab qarzlari
Xonanda Lolaning 19 yoshli singlisi Asal turmushga chiqmoqda
Bugun: Nyu-Yorkda birinchi marta avtomobil raqamlari joriy etilgan
Oq shimni nimalar bilan kiyish mumkin?