У нас есть только
оригинальные песни

Lola Karimova Islom Karimov fondi tanlovi g'oliblari bilan uchrashdi

calendar 03.09.2017
1415

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда қизи Лола Каримова-Тилляева  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондига асос солишган эди.
 
Фонднинг илк хайрли лойиҳаси - Европа ва АҚШ олий ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил учун грантлар танловида 12 киши ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Танлов ғолиблари октябрь ойидан ўқишни бошлайдилар.

Лола Каримова-Тилляева грант ғолиблари билан учрашиб, дипломларни топширди. Каримова ўз саҳифасига ғолиблар билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштириб, қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
 
“Ислом Каримов Фондининг 12 нафар стипендианти кейинги 2 йил давомида Ангальт амалий фанлар университети (Германия), Рур университети (Германия), Москва меъморчилик мактаби ҳамда Турин политехника университетида (Италия) қайта тикланувчи энергия манбалари, машинасозлик технологиялари, шаҳарсозлик, сув ва ер ресурсларини бошқариш, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш мутахассисликларидан магистратура йўналиши бўйича таҳсил оладилар.
 
Грант соҳибларини муносиб ғалаба билан муборакбод этиб, ўқишларида омадлар тилайман. Европанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олган кадрлар келажакда Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишига чин дилдан ишонаман.
 
Танлов мазкур йилнинг январь ойидан май ойигача ўтказилиб, унда жами 300га яқин ёшлар қатнашдилар.
 
Ислом Каримов Фонди 2016 йил октябрь ойида мустақил Ўзбекистон Республикасининг асосчиси ва Биринчи Президенти хотирасини ҳамда ҳаётий тамойилларини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган. Иқтидорли ёшларга миллий ва хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун грантлар тақдим этиш Ислом Каримов номидаги фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидандир”.

 

Яндекс.Метрика