У нас есть только
оригинальные песни

Lola Karimova lavozimidan voz kechish istagida...

calendar 29.08.2017
1809

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ижтимоий соҳада фаол вакил сифатида намоён бўлиб келган.
 
Лола Каримова-Тилляева — “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси. Шунингдек, у яқинда асос солинган Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ҳамдир.
 
Бундан ташқари, Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатида ҳам фаолият юритарди.
 
Бугун, 28 август куни Самарқандда ўтказилган ислом маданияти ва Ўзбекистоннинг илм-фан меросига бағишланган халқаро конференцияда Лола Каримова-Тилляева ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.
 
“Мен ЮНЕСКОда вакил сифатидаги фаолиятимни якунламоқчиман. Асосий эътиборимни оилам, шахсий қизиқишларим ва Ислом Каримов фонди томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларга ва бошқа ижодий, маданий ва хайрия тадбирларига қаратмоқчиман”, дея чиқиш қилди Лола Каримова-Тилляева. 

Яндекс.Метрика