"ЛОЛА" & "НЕНЖАЕ"! КИМ ЎҒРИ?

Лола». Ўтган йилнинг энг машҳур хити! Энг шов-шувли хити! Энг кўп янграган хити! Уни илк бор Баҳром Назаров ижросида 2014-йилнинг ноябрида тингладик. Кейин маълум бўлишича, шогирд устозининг студиясига келиб, бу қўшиқни ундан берухсат олиб, ўз ижросида куйлаган. Ҳар ҳолда, Озодбекка кўра, Баҳром шундай номақбул иш қилган. Назарбеков “Лола”ни ўзи куйлади ва альбомига киритди. Қўшиқ жуда тез фурсатда оммалашди. Озодбек шоша-пиша ё шунчаки қўл учида “клипсимон” видео ҳам суратга олдирди. Саъдулла Абдуллаевнинг тоғдаги дачасида суратга олинган бу клип у қадар томошабоп бўлмади. Бироқ, қўшиқ таъсири минглаб қалбларни тўлқинлантира олди. Озодбекнинг апрел концертларида ҳам “Лола” бош қўшиққа айланди. “Лола” сўнгги бор омма олдида ўтган йилнинг ноябрида, Баҳромнинг илк яккахон концертида устози томонидан “Истиқлол”да куйланди. Бироқ, энг катта шов-шув бир неча кун олдин яъни, янги йилнинг иккинчи ҳафтасида бошланди! Қизиқувчан мухлислар интернетни ковлаб, “Лола” мусиқасига ўхшаш, аниқроқ айтганда, асл нусхасини топгандай бўлишди. Талай сайтлар эса бу борада жар сола бошлади. Ким Озодбекни “плагиат”да айбласа, бошқа биров “қароқчи” ҳинд бастакорлари дейди! Куни кеча телеграм орқали шоубизнинг бир вакили “Лола“га ўхшаш ҳиндча қўшиқнинг интернетдаги манзилини юборди ва уни тинглаб кўришимизни айтди. Қизиқ, ўғри ким? Бўладиган иш  бўлди. Бироқ, виждон-чи? Унинг адолат истаги-чи? “Ўғри”ни аниқлашда шошмаймиз. Келинг, яхшиси, анализ қиламиз. Дарвоқе, бундай ҳоллар ўзбек шоу-бизнесида биринчиси эмас (охиргиси бўлмаса ҳам керак!). “Қароқчи”лар камми? Озодбек тугул, машҳурлиги ундан анчайин баланд “катта-катта” юлдузлар репертуарида ҳам ўғирланган хитлар талай. Ёш “юлдузча”ларни айтмаса ҳам бўлади. Энг қизиғи, халқ артисти ижодида “пират” қўшиқларнинг учраши тезроқ кўзга ташланади, муҳокамага дучор бўлади...ва мана шундай шов-шувлар кўтарилади!  

Шов-шув анализ:

1.“Лола” видеоси “youtube”га 2015 йилнинг, 6-январида жойлаштирилган. Манба: ризанова.уз.

   Л.В.Ганесан басталаган “Ненжае” қўшиғининг видеоси 2015-йилнинг, 9-январида жойлаштирилган. Манба: Sony Music компаниясининг Ҳиндистондаги тармоғи.

2. “Лола” – Озодбек Назарбековнинг Бобур ғазаллари билан куйлайган қўшиқлар тўпламига киритилган.

“Нанжае” – тамил тилидаги “Панивизҳум Нилаву” фильмининг расмий саундтреки саналади. Ушбу картина эса 2014-йилнинг 21-мартида премьера қилинган. Картина қўшиқлари жамланган махсус аудио-альбом тақдимоти эса фильм премьерасидан бир неча кунлан олдин Ҳиндистонда бўлиб ўтган. “Нанжае”нинг хомаки видеоси, яъни қўшиқ матни кўрсатилган “караоке” варианти 2014-йилнинг 17-мартида  “youtube” тармоғидан жой олган.

Хуллас, бу икки қўшиқ матни мазмунан ва талаффуз жиҳатидан ҳар қанча фарқ қилмасин, мусиқаси бир тухумдан яралган эгизак мисоли ўхшаш!

Ўғри ким? Бастакорлардан қай бири мард бўлиб, ўз муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қила олади? Қўшиқнинг асл нусхаси ўзбекникими ё ҳиндники? Бу борада аниқ тўхтамга келиш учун икки бастакорни ҳам тинглашимиз даркор. Ҳиндистонлик бастакорнинг интернетдаги электрон манзилини топиб, унга бир неча саволлар йўлладик. Жавоб кутяпмиз. Сўнгра, ўзимизнинг бастакорга мурожаат қиламиз. Ўйлаймизки, масала албатта ойдинлашади!

Жасур ҲАМРОЕВ  


Комментарии (0) | Добавить: 10.01.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi
Uyi yoki mashinasini dollarda sotganlarga qanday jazo bor?