У нас есть только
оригинальные песни

Лола Умид Искандаровга турмушга чиқди (ми?)

calendar 17.10.2014
10642

Лола Умид Искандаровга турмушга чиқди (ми?)

Ўзбек кино соҳасида муносиб ўрин эгаллашига умид қилинаётган яна бир янги филм «Фарҳод ва Ширин» катта экранларга чиқиш арафасида. Фильм продюсери «Фотима ва Зуҳра», «Ёндиради, куйдиради», «Хиёнат гирдоби» картиналари орқали барчага яхши таниш бўлган Руслан Мирзаев. Режиссёр Талъат Мансуров, Оператор Диёр Адашев. Ҳозирги кунда ушбу филмни овозлаштириш ишлари якунланди ва тез кунда катта экранларга чиқиши режалаштирилган.

Тасодифлар шунчаки эмас

Фильмда муҳаббат туйғуси ғурур, қаҳрамонлар характеридан устун келиши тараннум этилади. Инсон тақдири ўз қўлида эканлиги ва бу ҳаётда тасодифлар шунчаки учрамаслиги каби фалсафий маънолар ҳам мужассам.

Муҳаббат учбурчаги ҳақидаги навбатдаги фильмми?

Фильмда бош ролларни актрисаликда ҳам етарлича маҳоратга эга бўлган эстрадамизнинг латофатли вакиласи Лола, актёрлар жамоасидан Умид Искандаров ва Наргиза Салмонова ижро этишган. Актёрлар жамоасидан "муҳаббат учбурчаги ҳақидаги навбатдаги фильм" деб ўйласангиз, хато қиласиз. Картина сюжети шу вақтгача яратилган фильмларни такрорламайди. Шунингдек, филмда Муясар Бердикулова, Бахшилло Фатуллаев, Барно Кодирова, Феруза Норматова, Алишер Равшанбеков, Худоёр Аминов, Феруза Абдураимова ва бошқаларни учратиш мумкин.

Лола Йўлдошева мазкур кино учун махсус саундтрек куйлади. Фильм номига монанд «Фарҳод ва Ширин» дея аталган қўшиқ Сарвар ва Комил томонидан тайёрланган.

«ФАРҲОД ВА ШИРИН» достонига умуман алоқаси йўқ

Филм режиссёрининг айтишича, «Фарҳод ва Ширин» картинасидаги сюжет Алишер Навоийнинг шу номдаги достонига мутлақо алоқаси йўқ ва фильм сценарийси «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан тасдиқдан ўтган. Сценарий тайёр бўлиши билан бош қаҳрамонларни излаш ҳаракатига тушдик. Қаҳрамонларимиз ўз фикрига эга, дунёқараши кенг, етук шахс сифатида шаклланган замонавий йигит билан қиз. Уларнинг танишуви келишмовчиликдан бошланади ва улар орасида муҳаббат пайдо бўлади. Лола ҳақида алоҳида таъкидлашим лозим, у нафақат ҳушовоз хонанда, балки профессионал актриса ҳамдир. Ундаги истеъдод илоҳий ва бу ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Тасвирга олиш жараёнида Лола кучли актриса бўлгани учунми Умид Искандаров бироз ҳаяжонга тушди ва бу кадрдлар сценарийда тасвирлангандек табиий чиқди.

Яндекс.Метрика