У нас есть только
оригинальные песни

Лола ва Dj Piligrim огоҳликка чақиришмоқда

calendar 21.11.2014
4741

Эстрадамиз вакиллари орасида уй ҳайвонларини яхши кўрадиган ва уларга беминнат ғамхўрлик қиладиган ижодкорлар талайгина. 

Лола ва Dj Piligrim ҳам ана шундай ижодкорлар сирасига киради. Улар ўз туйғулари билан бошқаларни ҳам огоҳликка чақиришмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали ҳар иккала ижодкорнинг янги фотосуратлари чоп этилди. Гап шундаки, бу фотосуратлар янги тақвимларда (календарь) фойдаланилади.

Фотосуратларда эса Лола мушукларни, Dj Piligrim эса итларни қай даражада яхши кўришини акс эттиришган. Улар қаровсиз қолган жониворларни ҳимоя қилишга қаратилган фотосессияда иштирок этишди. Жониворларга бефарқ қарамасликка ва уларга ҳам инсонларнинг меҳри, ёрдами ва ғамхўрлиги кераклиги асосий ғоя сифатида олингани таҳсинга лойиқдир. Бу орқали Лола ва Dj Piligrim айнан ана шу шиорни илгари суришмоқда.

Яндекс.Метрика