У нас есть только
оригинальные песни

Love story: Шахзода ва Райхон!

calendar 19.08.2015
4300
Райхон ва Шахзода мавзуси тинганига кўп бўлмади. Бироқ ундан аввал санъат оламида  энг  мухокама қилинадиган мавзулардан бири бўлган. Зеро улар дўст эди.

Райхон Лола ва Шахзода. Уччаласини санъат бирлаштириб дугоналикка тутган бўлса, тақдир тақозоси билан эса душманликка юз тутди. 

Майли, бу учликдаги  Лоланики ўз йўлига, хозир Шахзода ва Райхон хақида:

Сийқаси чиққан мавзу ва хар бирига тўхталиб ўтишни хам кераги йўқ. Оловлар сўнгган. Бироқ интригалари эмас. Ахир бу шоу-бизнес!

Му5 телеканалидаги янги "Love story”  кўрсатувига бошловчилик қилаётган Райхоннинг илк мехмони Рашид  Холиқов бўлганидан инстаграм оламидан хабардормиз.  Аммо телеканалдаги махсус айғоқчимиз берган хабарга кўра кейинги мехмонлардан бири Шахзода бўлиши ажаблантирди.

Хар икки собиқ дугона учун "дилдан” сухбат учун қанча...

қанча кучми...истакми...керак бўлса ниқоблар керак бўларкин?- деган савол турадида. Томошабинни ишонтира олишармикин? Ишонармикин томошабин?

Одамзотнинг кўнгли бир қолгач, фарқи йўқ ким айбдор ва нимага, барибир хар бирини ўз хақиқати хафалик  сақлаб турган йиллар давомида "у диди- анави бу диди”си бир-бирига (яқин дугоналари ё шунчаки "яхшилар" шарофати ила) етиб бир-бирига бўлган эндиликда  салбий хиссиётлар душманликни мустахкамлаб бораверади.

Орада кимлар айбдор бўлмайди дейсиз? Масалан шахсан мени хам шу икки машхурни орасига низо тушишига хам айблашган пайти бўлган. Вахоланки мен бу оламга 2007 йил кириб келганимда  хамма "дугоналар” хар тарафга кетиб  бўлганди.  Балки бошқа бир журналист билан адаштиришган...ха, майлида, унда айбми, ундамасми, бошқадами бу хонандалар  хамиша айбдорниям топишга  уста,  хеч нарса бўлмагандек яна оғиз бурун ўпишиб кетишга хам бир қадам. Қиш хам бахор, бахорам ёз. 

Аниқ хақиқатини билмай қолаверасан. У эса хар бирини ўзини ичида. Бир-бири билан учрашиб хаммасини гапириб  гапириб мухокама қилишга орада ўтган вақт ва у вақт давомидаги бўлиб кетган "диди-диди”лар йўл бермайди. Учрашиб хал  қилган тақдирида хам барибир кўнгил синиб бўлган ва муносабатлар аввалгидек бўлмайди. Ўша "диди-диди”лардан кўпчилиги бир-бир зириллаб эслатиб тураверади.

Райхон ва Шахзода ярашишга уринишмаган бўлсада, бир неча бора улар шундай мухитга тушиб қолган давр бўлдию...лекин барибир худди икки магнитни қарама-қарши тарафи билан қўйгандек  натижа бўлаверди. Шахзодани концертига таклиф қилинган Райхон бораверди, Райхонникида эса Шахзода кўринмади. Бора-бора Райхон хам  бормай қўйди. Яна бу орада "диди”ларни каттаси бўлган бўлса не ажаб? Аслида дугона билан уришишга бошқа дугоналар хам сабабчи бўлиб туради. Уларни муносабатлари янада кескинлашиб ёмонлашаверишига хам аслида ўша ўзимиз дўст деб ёнимизда олиб юрганларимиз хам сабабчи  бўларкан.  Бу икки хонандани атрофини ва ўзаро гап элтувчи "яхшилар"дан хам хабардор эканлигим учунам фикрлашим осонроқ кечади. Тағинам..қоғозлага ўрабла ташабку...

 

Мана энди кенг омма ва томошабинлар олдида расман сухбатлашиш онлари яқинга ўхшайди. Сухбат мавзусику мухаббат қиссалари... Аммо иккисини бир-бирига нигохидаги бошқа мавзулар хаёлларини чалғитиб юбормасмикин? Мана шуниси менга жудаям қизиқ. Нигохлари ва сухбат "тон"и қзиқ! 

Очиғи, албатта бу сонини томоша қиламан. Попкорнлар билан! Кимнинг артистлик қобилияти кучли эканлигию, ким ўз сохасидан устаомонлик билан ниқобдан фойдалана олиши хам қизиқ. Йўқ, хечкимни ёмонлаётганим йўқ, асло, шунчаки бу шоу ва ундаги уларнинг бир-бирига муносабатидан келиб чиқилган мухим деталлар айнан шулар-ку!  Хамманинг эътибори ишонаверинг мана шунда бўлаверади.

 

Вахоланки, хар иккиси эртага оғиз бурун ўпишиб яна дугона бўлиб кетса хам ажабланмайман.  Артист сохасида принцип (хамият,ғурур, ўзига хурматни юқорига тутиш) бўларканми? Бу хақорот эмас бу уларни касби тақозо этадиган нормал қоида! Чунки пиар, реклама, шоу уларни касбига мухим нарса. Бу нарсалар олдида эса инсонийликнинг кўпгина мухим фазилатларига ўрин йўқ. Ё нотўғрими?

Хуллас, Шахзода ва Райхон шоуси қандай ўтиши менга қизиқ. Очиғи, қизиқ!  Мабодо  бирдан чақмоқ чақиб, мусиқа садолари остида бразилия сериалидек "синглииииим топдим сени”  "опажоооон қайларда эдииинг” бўлиб кетса унда...

Омад тиламайман бу холатда, сабаби  мабодо ярашилгандан кейинги муносабат ва дугоналик неччи қават кўрпадек ниқоблару қанча манфаатлар устига қурилган эканини шунда мен билмай ким билиб турган бўлсин?!)))

а лаббай?)))))

Ха, айтганча, Шахзода билан гаплашмаслигим ва сайтимда ёритилмаслигини душманликка йўймаслигингиз ва душманлик билан ўлчамаслигингиз сўраларди. Шунчаки мулоқот ва муносабат йўқ холос. У ва мен талашадиган сахнаям йўқ, қолиб кетган қарзлару , аламлар хам ва хоказоларам йўқ.  Шунчаки худди юқоридаги икки дугона муносабатидан кейинги "дидиди”лар натижасидаги ёқимсиз хиссиётлар, уларни эслашни истамаслик  ва шу мулоқоту муносабатни очиқлашга йўл қўймайдиган хафалик  қолган холос. Хар кимни ўз хақиқати. Аммо биз дўст бўлмаганмиз хам. Буни кейин англаб етдим. Кейин, очиғи шоу-бизнесдан умуман хечким билан дўстлашмадим. Керак хам эмас. Барьер жудаям мухим!

Бу хақида тўхталишим керак ва мухим эди, зеро бевосита Шахзодага боғлиқ хабар ва сўнгги пайтлар кўпчилик бераётган саволлар хамда хар кимни ўз фантазиясидан чиқиб айтилаётган ғалати хабарларига чек қўйиш мақсадида эди.  

Бу мақола хам айнан биргина одамни узиб олишга ёки душманликка ёзилмади. Қизиқ янгиликка доир шахсий фикрлар ва қарашлар холос.

Ва энг асосийси: Душманлик билан боғламанг, ишонаверинг мен ва Шахзоданинг  хам хар биримизнинг ўз шахсий хаётимиздаги бахтли онларимиз даражаси, бир-биримизга  бундай салбий хиссиётларни туйишга йўл қўймас даражада! Мууутлақо!  Нафақат бир-биримизга, ўзимдан  айтсам  тўғриси, сўнгги пайтлар умуман хечкимга салбий хислар хис қила олмай қолганман. Балки ёш, хотиржамлик ва балки  қалбда ундай хисларга жой қолмагандир.

Хаммамизнинг энг асосийси мана шу мухим нарсамиз-оилавий бахт, хаққоний, тўкис, хотиржам ва  ўзгармас бўлиб фақат янада  яхшиликка ўзгариб боришини истардим.

Мазкур мақолага хотима сифатида хам бу икки хонанданинг ўзаро муносабати қандай давомланмасин, уларга энг мухими ва кераги бўлган шахсий хаётидаги бахти бутун бўлиб, унга путур етмаслигини тилаймаааан тилаймааааан...

                                            Бахтлииии бўламааааан)))

Muallif: Sardor Komilov

Райхон ва Шахзода мавзуси тинганига кўп бўлмади. Бироқ ундан аввал санъат оламида энг мухокама қилинадиган мавзулардан бири бўлган. Зеро улар дўст эди. Райхон Лола ва Шахзода. Уччаласини санъат бирлаштириб дугоналикка тутган бўлса, тақдир тақозоси билан эса душманликка юз тутди.
Источник: http://sayyod.com/news/love_story_shakhzoda_va_rajkhon/2015-08-19-3739
Райхон ва Шахзода мавзуси тинганига кўп бўлмади. Бироқ ундан аввал санъат оламида энг мухокама қилинадиган мавзулардан бири бўлган. Зеро улар дўст эди. Райхон Лола ва Шахзода. Уччаласини санъат бирлаштириб дугоналикка тутган бўлса, тақдир тақозоси билан эса душманликка юз тутди.
Источник: http://sayyod.com/news/love_story_shakhzoda_va_rajkhon/2015-08-19-3739
Яндекс.Метрика