У нас есть только
оригинальные песни

Луис Суарес: «Менда Мессининг чап оёғи ва Неймарнинг тезлиги мужассам бўлишини истардим»

calendar 01.03.2016
934

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўз жамоадошлари Месси ва Неймар шаънига яна бир бор мақтовли сўзлар айтиб ўтди.

«Менда Мессининг чап оёғи бўлиб қолишини истайман, бунақаси дунёда ягона. Агар менда ҳам шунақаси бўлганида 5 футболчини алдаб ўта олардим, ҳозирча эса бундай эмас.

Неймардан эса тезликни ва ҳаётдан завқлана олиш хусусиятларини олган бўлардим. У ўйинларда рақибдан ортда қолаётган ҳолда олдинга чиқиб олади.

Майдонга биз ҳеч нарсани олдиндан режалаштирган ҳолда тушмаймиз, барчаси ўз-ўзидан рўй беради. Биз майдонда ўз ўйинимиздан завқ олиш учун тўп сурамиз.

Биз ўз олдимизга жамоавий мақсад қўйган ҳолда майдонга тушамиз. Бизда ҳеч ким бир-бир билан рақобатлашмайди, биз бир-биримизнинг ютуқларимиздан қувонамиз. Менга бу ерда жамоага фойдам тегиши учун ўйнаётганимдан хурсандман.

«Барселона»да ажойиб муҳит шаклланган. Бу футболчилар мумкин бўлган барча совринларни ютиб олишган. Жамоа футболчиларининг ўзаро муносабати кундан-кунга яхшиланса яхшиланадики, акси бўлмайди», – дейди Суарес.

Яндекс.Метрика