У нас есть только
оригинальные песни

“Lukoyl” Rossiyadagi ayrim AYoQShlarini yopmoqda, Toshkentdagilarning taqdiri hozircha noma'lum

calendar 28.03.2017
1337

2544 АЁҚШларига эга “Лукойл” компанияси – йил оҳиригача ўзининг Россиядаги шаҳобчаларини учдан бир қисмини сотиб юбормоқчи.

Бу ҳақда ахборот агентликлари компаниядаги манбаларга асосланган ҳолда хабар бермоқда. Сабаби – солиқлар сабабли рентабеллик даражасининг тушиши, акцизларнинг ўсиши ва салбий солиқ вазияти. Айни дамда АЁҚШларнинг даромади тоннасига 8 Россия рублини ташкил қилмоқда, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 2 минг рублни ташкил қилган, бу эса 250 марта кам демакдир.

АЁҚШлар хорижий инвесторларга ва жамғармаларга сотилиши мумкин, айтайлик, Хитой ва Яқин Шарқдаги.

Таъкидлаш жоизки, Тошкентда ҳам “Lukoil” АЁҚШлари пайдо бўлиши керак эди, унинг очилиши ҳақида февралда маълумот берилганди. Бу ерда юқори сифатли EURO-5 стандартига мувофиқ бўлган АИ-92, АИ-95 дизель ёнилғисини сотиш кўзда тутилганди.

АЁҚШнинг Facebook ижтимоий тармоғи саҳифасида таъкидланишича, очилиш билан боғлиқ тўхташга алоҳида сабаблар мавжуд. “Биз уларни ечиш арафасидамиз. Очилиш бўлади, ҳозирча қачонлиги номаълум”- дея таъкидланади саҳифада.

Яндекс.Метрика