У нас есть только
оригинальные песни

Мафтункор Шаҳзода Нилуфар Усмонова билан дуэт куйладими?

calendar 18.09.2015
1561

Эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузи, бетакрор табассум эгаси мафтункор Шаҳзода, шўх ва шаддод, қувноқлик ва самимиятда тенги йўқ хонанда Нилуфар Усмонова билан дуэт куйладими? Бу савол бугунги кунда барчани қизиқтирмоқда. Ҳар иккала хонанда ҳам куни кеча инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кутилмаган фотосуратни жойлаштирди. Улар қолдирган изоҳ эса мухлисларнинг шов-шувига сабаб бўлмоқда.
Маълумки, Шаҳзода ва Нилуфар Усмонова жуда ҳам яқин дугона. Бундан келиб чиқиб, кузатувчилар турли фикрлар билдирмоқда. Кимдир "дуэт куйлашди” деса, бошқаси ишонгиси келмай "балки шунчаки ижодий жараёнда учрашишгандир” деган  хулосага келмоқда. Бироқ ҳамкорликда дуэт тарона яратишган бўлса, бундан мамнун эканлигини билдирган, уларни табриклаб, қўллаб-қувватлаётган мухлислар қувончини ҳар бир қолдирилган изоҳда кузатиш мумкин.
Яндекс.Метрика