У нас есть только
оригинальные песни

MAFTUNKOR SHAHZODADAN MEGAYANGILIKLAR

calendar 22.01.2013
3673

«Тарона» студияси директори Даврон Муқимовнинг хабар қилишича, ҳозирда хонанда Шахзоданинг навбатдаги яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик жараёнлар кечмоқда. Янги йилдан сўнг, бироз вақт Самоaда дам олиб қайтган Шахзода, янада янги куч-ғайрат билан ижодга киришган.Самуида у DR.COSTI билан дует куйлади.Шахзоданинг янги концерт дастури 1 майдан 7 майга қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган бўлиб, бу йилги концерт дастури, ўтган йилги концертидан бутунлай фарқ қилиши кутилмоқда.
Мазкур ёрқин концерт дастурида томошабинлар бутунлай ўзгача саҳна кўринишлари, кўплаб янги қўшиқлар ва Шахзоданинг янги имиджига гувоҳ бўладилар. Томошабинларни концертдан яхши таассуротлар билан позитив кайфият олишларига астойдил ҳаракат қилинмоқда. Лекин, Шахзоданинг янги концерт дастурига ном қўйилмади, сабаби эса, ҳамма ўз концертини бирор ном билан номлайди, лекин бошқалардан ажралиб туриш мақсадида концерт дастурига бирор ном берилмади. Концертда Шахзода нечта қўшиғини жонли ижрода куйлаши ҳам, яқин орада маълум бўлади. Шунингдек, мазкур концерт кўплаб ёрқин фишкаларга эга бўлиши кутилмоқда! Шахзоданинг янги мусиқий альбоми ҳам, мухлислар эътиборига ҳавола этилиши кўзда тутилган. Мусиқий альбом номи ҳозирча сир тутилмоқда.


Яндекс.Метрика