loading...

 

“Mahalla” kanali bosh qashlaguncha “Milliy TV” “Otalar so'zi...”ni ilib ketdi

2016 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси бир ой муддатда “Маҳалла” телеканалида ёши катталарга бағишланган ва ҳар куни намойиш қилинадиган “Кексалар даврасида” доимий рубрикасини ташкил этиши, шунингдек “Маҳалла” телеканалида ҳар ойда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телекўрсатувининг биттадан янги серияси тайёрланиб, намойиш этилиши айтилган эди.
 
Узоқ йиллар “Ўзбекистон” телеканалида намойиш этилган
“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви сўнгги вақтларда телеканал эфирларида кўринмай қолган эди. Унинг ўрнини “Денгиздан томчи” видеофильмлари эгаллади. Мираббос Мирзааҳмедов эса бу дастурда бошловчилик қилмади.
 
Кейинчалик, дастурнинг янги кўриниши “Даракчи” газетасига кўчди. Газетада Мираббос Мирзааҳмедов ҳаётда турли қийинчиликларга дуч келган, қариндош-уруғ, маҳалла-кўйдаги қўйди-чиқдилар юзасидан мурожаат қилган кишиларга маслаҳат берар, бу эса мақола кўринишида газета саҳифаларида чоп этилар эди.
 
Ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган “Milliy TV” телеканали эса “Оталар сўзи” лойиҳасини йўлга қўйди. Унда бошловчилик вазифаси эса Мираббос Мирзааҳмедовга топширилди. Маълумотларга қараганда, дастур ҳали эфир юзини кўрмаган бўлсада, унинг 5-6 сони тайёрланган. Мираббос Мирзааҳмедовнинг эса бошқа телеканаллар билан ҳамкорлик қилиш нияти йўқ.
 
Президент фармонида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувини “Маҳалла” телеканалида тиклаш айтилган эди. Мираббос Мирзааҳмедов иштирокидаги “Оталар сўзи”ни эса “Milliy TV” намойиш этиш арафасида турибди. Қизиқ, “Маҳалла” телеканали “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”ни қайси ҳолатда тикларкин? Унда бошловчиликни ким уддалайди, муаллифликничи? Боиси бу дастурни Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимаҳсумов олиб борган даврларда ҳам кўрсатувдаги видеофильмлар Мираббос Мирзааҳмедов муаллифилиги асосида яратилган.


Комментарии (0) | Добавить: 06.01.2017

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?