У нас есть только
оригинальные песни

Mail.Ru Group бош директори робототехникага 100 млн доллар инвестиция қилади

calendar 12.04.2016
773

Mail.Ru Group асосчиларидан бири ва бош директори Дмитрий Гришин 100 млн долларлик маблағга эга Grishin Robotics’нинг янги жамғармасини очди. Бу ҳақда "Газета.ru" нашри ихтиёрига тушган матбуот баёнотида маълум қилинмоқда.

Таъкидланишича, биринчи жамғарма 2012 йилда очилган, унинг капитали 25 млн долларни ташкил қилган. Жамғарманинг асосий мақсади робототехника, интернет буюмлар ва бошқа "ақлли" қурилмалар билан боғлиқ лойиҳалар билан шуғулланувчи стартапларни молиялаштиришдан иборат. Grishin Robotics офислари Сан-Франциско ва Лондонда жойлашади. Янги жамғарманинг биринчи битими уй ва квартиралар хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган "ақлли" қурилмалар яратувчи Ring компаниясининг С раундда иштироки бўлди.

Аввалги 4 йил давомида Grishin Robotics 12 та компанияга инвестиция ажратган. Жамғарма ҳар бир компания учун 10 млн доллар ажратиб ва кўпроқ етакчи инвестор ролида иштирок этиб, янги капитални жалб қилиш билан А ва В сериядаги битимларга эътиборини мужассамлаштирмоқчи.

А ва В сериядаги битимлар деб, бозорда мавжуд бўлган, ишни муваффақиятли бошлаган, бироқ қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш, ривожланиш ёки хорижий бозорларга чиқиш учун маблағларга эҳтиёж сезувчи компанияларга нисбатан айтилади. С сериядаги битим эса кичик компанияларга нисбатан айтилиб, уларда ғоя, маҳсулот, талаб мавжудлигининг тасдиғи, жамоа бўлади, улар "жадаллашиб олиш учун" маблағларга эҳтиёж сезадилар.

Яндекс.Метрика