loading...

 

МАЙ ОЙИДА ЭНГ КЎП ТОМОШАБИН ТЎПЛАГАН ФИЛЬМЛАР ТОП 5-ЛИГИ

Хабарингиз бор сайтимиз узлуксиз равишда ўзбек кино ижодкорлари томонидан яратилаётган ва кўплаб томошабинларнинг назарига тушган фильмларнинг рейтингини тузиб келади. Шу йил май ойида пойтахтимиздаги кинотеатрларда етакчи бўлган картиналар рейтингини эътиборингизга ҳавола этамиз. Мазкур топ-5 таликни тузишда кинотеатрда сотилган чипталарнинг сони эътиборга олинганлигини яна бир эслатиб ўтамиз.

 

Демак ТОП-5 таликнинг 5-ўрни ёш умидли ижодкор Равшан Усмоновнинг илк режиссёрлик иши бўлган драма жанрида суратга олинган ''Ёлғон дунё'' картинасига насиб этди. Май ойида тақдим этилган картина ойлик рейтингларимизда етакчи ўринларни эгаллаганини алоҳида таъкидлашимиз зарур. Фильмда бош қахрамонлар образларини Отабек Муталхўжаев, Каниза, шунингдек актриса Саида Саидбековалар ижро этишган. Бу картина катта экранларда намойиш этилганида ундан 2 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлган.

Май ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

Рейтингимизнинг 4-поғонасини трагик комедия жанрида тасвирга олинган "Қизалоғим” номли фильм эгаллади. Жаҳонгир Позилжонов режиссёрлигидаги мазкур картина таъсирчан кадрлари билан томошабин олқишига сазовор бўла олди. 3 мингдан зиёд томошабин мазкур кинофильмни кинотеатрларда томоша қилишга улгурган. Фильм ҳаётга енгил қарайдиган, фарзандининг қадрига етмайдиган, хато қилиб, ундан осонгина қутилмоқчи бўлган масъулиятсиз инсонлар ҳақида. Фильмда асосий қаҳрамон образини илк роли ҳисобланган Жаҳонгир Позилжоновнинг қизи Райҳон ишонарли ижро қилишга ҳаракат қилган.

Май ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

Энг яхши фильмлар рўйхатимизнинг қоқ маркази, яъни 3-ўрин "Одамсимонлар” картинасига насиб этди. Ёш истеъдодли режиссёр Нуриддин Раҳмоннинг мазкур кинофильмидан деярли 4 минг томошабин баҳраманд бўлган. Бош ролларда Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Наргиза Салмонова ва бошқалар. 

Май ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

Рейтингимизнинг 2-қаторидан "Ишдаги ишқ” картинаси ўрин эгаллади. Иқбол Мелиқўзиевнинг мазкур фильмида бош ролларни ижро этиш учун Муҳаммадисо Абдулхаиров, Наргиза Салмонова, Асқар Хикматов, Хосият Хусанова, Зухра Солиева, Жаҳонгир Тўлқунов, Шерзод Бин каби кўпчилингизга маълум ва машҳур актерларнинг иштирок этгани фильмнинг томошабинбоп бўлганини тасдиқлайди. Фильмни томоша қилиб муҳаббат истаган пайтда эмас аксинча кутилмаганда юрак чертиши, инсон эса ҳеч қачон тақдирини олдиндан била олмаслигига яна бир карра амин бўлади. Картинани томоша қилиш учун кинотеатрга 4 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрган.

Май ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

Ва ниҳоят, 5-ўрин! Май ойида премьера қилинган "Тилим қурсин-2” фильмига насиб этди. Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида тасвирга олинган картинага 27 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрган. Комедик жанрда тасвирга олинган фильм шов-шувларга сабаб бўлди ва томошабинларнинг севимли фильмига айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди. Ким ичса рост сўзлатадиган чой ҳақидаги фильм бу қадар катта мазмун ва моҳиятни ўз ичига олиши синчиков мухлислар эътиборидан қолмади. Бироқ, ана шу комедия орқали муаллиф, хаётда ҳар бир инсоннинг ўз сир-асрори бўлиши, очиқ-ойдин сўзлаши ҳар доим ҳам яхши оқибатларга олиб келмаслиги, одамлар ўз яқинларини беҳудага алдаб, аслида озор етказиб қўйишлари мумкинлиги каби мавзуларни ўртага ташлаган.

Май ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лигиManba :popcorn.uz


Комментарии (5) | Добавить: 05.07.2015

5. Bayko (07.07.2015 19:08)
Ha Jahongir poziljonovni kinolari yaxwi tarafga o'zgaryapti ekanda.endi wu awulalarini to'g'irlab olsa yaxwi bo'lardi
4. megastar20 (07.07.2015 11:33)
Bari bir go'r. Faqat 1 marta ko'rishli xolos
3. _-Elbek-_ (06.07.2015 07:56)
Yaxshi
2. _-Elbek-_ (06.07.2015 07:56)
Yaxshi
1. _Yagona_ (06.07.2015 05:44)
Yaxwi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Gitlerning telefoni 100 ming AQSh dollariga baholanmoqda
Bill Geyts dunyoni bioterrorchilik xavfidan ogohlantirdi
Erkaklarning sochi nega to'kilishi ma'lum bo'ldi
100 dollarlik metall Meizu M5s rasman taqdim etildi
XKS ekipaji Xitoy karamining birinchi kosmik hosilini yig‘ib oldi
Shifokorlar uchun shanbaliklar bekor qilindi, biroq...
Qaysi tumanlar aholisi ish haqini to'liq hajmda naqd shaklda olishi shart?
LG G6 smartfoni qayerda va qachon taqdim etilishi rasman ma’lum qilindi
Twitter internet bezorilarini tiyib qo'yadi
Mercedes 3 ming ot kuchiga ega qayiqni taqdim etdi
Shahram G'iyosov shou-biznesda ham o'zini sinab ko'rdi
Geologlar Tinch okeani qa`rida yangi qit`a topishdi
«Turkiston» va «Istiqlol» san`at saroylari Toshkent shahar hokimiyati tasarrufidan chiqarildi
Soch o‘sishini qanday tezlashtirish mumkin?
«O'zbeknavo» o'rnida «O'zbekkonsert» davlat muassasasi tashkil qilindi
Madaniyat va sport ishlari vazirligi ikkiga ajratildi
O'zbekistonda 1 martdan terminalsiz savdo qilish va pulli xizmat ko'rsatish taqiqlanadi
Ukrainada energetika tizimida yuzaga kelgan vaziyat tufayli favqulodda vaziyat tartibi joriy etildi
Qora nondan voz kechmaslik uchun 8 ta sabab
Las-Vegas fuqarosi xonanda Jastin Biber uni do‘pposlaganini ma’lum qildi
Plastik karta orqali to'lovlarda uning haqiqiy egasi kelishi talab etiladimi?
Facebook ish topishga yordam beradi
Putin: Rossiyada 2016 yili 16 teraktning oldi olindi
Prezident farmoni asosida «O'zavtoyo'l» faoliyati tugatildi