У нас есть только
оригинальные песни

Майдонда ўлдирилган футболчининг оиласи 100 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули олади

calendar 25.08.2014
2789

Жазоир футбол федерацияси "ЖС Кабилия” клуби футболчиси Альберт Эбоссе оиласига 100 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўланишини кафолатлайди.  Бу ҳақда Жазоир футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.


Эслатиб ўтамиз, Альберт Ебоссе "ЖС Кабилия” - "УСМ Жазоир” клублари ўртасидаги учрашувда мухслислар томонидан отилган буюмнинг бошига тегиши оқибатида ҳалок бўлган.


Ушбу учрашувда 2:1 ҳисобида Эбоссе жамоасининг мағлубияти билан якунланган, футболчи клубининг ягона тўпини киритганди. Учрашувдан сўнг, футболчилар майдонни тарк этаётган пайтда мухлислар футболчиларга турли буюмларни улоқтиришди. Улардан бири камерунлик футболичининг бошига тегди. Футболчи шифохонага етказилди, аммо, у ерда шифокорлар унинг ўлими ҳақида эълон қилишди.

Теги:

принцесс
Яндекс.Метрика