Мана буни бош кийим деса бўлади!
10.07.2015 2749
Тап-тақир этиб қирдирилган киши бошини эслатувчи шлем дубайлик дизайнер Жио Жон Маллорнинг ғояси. Агар доим ҳақиқий эр йигитдек кўринишни истаган бўлсангизу, журъатингиз етмаган бўлса, бу нарса айнан сиз учун. Дарвоқе, шлемлар ишлаб чиқариш ҳали режалаштирилмаётганини ҳам айтиб ўтишимиз керак. Жио Жон Маллор ўн йиллик тажрибага эга график дизайнер. У Hyundai, Nissan, Morris Garage, Häagen-Dazs ва бошқа кўплаб компаниялар билан ишлашга улгурди.