Хонанда Манзуранинг маъмури Жамшид энди Жасур Умиров билан ҳамкорликда ишламоқда. Бу ҳақда санъаткорлар Instagram орқали хабар бермоқда.
Манзуранинг ўзи эса “Даракчи” газетасига берган интервьюсида маъмури ўзгарганига қуйидагича изоҳ берган эди:
“Бизнинг ҳаётимизда ҳамманинг ўз вазифаси бор. Олдинги маъмуримнинг ҳам мен билан ишлаш вақти ўз якунига етгандан сўнг, у билан хайрлашдик. Ҳозир кўпни кўрган, санъатни тушунадиган, иқтидорли санъаткор, йигирма йиллик дўстим Нодир билан ҳамкорликни бошладик”.