У нас есть только
оригинальные песни

Марҳум хонанда Шаҳнозабону ижодидаги энг сўнгги тарона премьера қилинади

calendar 29.12.2016
2719

Марҳум хонанда Шаҳнозабону ижодидаги энг сўнгги “Алда” деб номланган тарона мухлислар эътиборига хавола этилади. Бу ҳақда хонанданинг қизи Умида Йўлдошева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. 

Маълум бўлишича, Шаҳнозабону студияда ёзган, бироқ охирига етказилмаган қўшиқ ижодкорлар Баҳодир Низомов ва Умид Обидов томонидан сайқалланиб, ниҳояланган. 

Шаҳнозабонунинг қизи онаси ижросидаги қўшиқ премьера қилиниши унинг учун кутилмаган совға бўлганини ёзиб қолдирган. 

“Қўшиқни сиз билан бирга 31 декабрь куни эшитамиз”,—деб ёзади Умида Йўлдошева.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳнозабону 2016 йилнинг 14 март куни 42 ёшда вафот этган эди.

Яндекс.Метрика