У нас есть только
оригинальные песни

Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi

calendar 24.02.2017
2913

Пластик карталарда баланс ҳолати нол бўлиб турганда ҳам товарлар ва хизматлар учун пул тўлаш мумкин бўлади. Яъни банк карта эгалари учун бироз миқдорда қарз олиш хизматини жорий этади, деб ёзади Uz24.uz.

Хабарга кўра, ушбу хизматдан фақат маош карталари эгалари фойдаланишлари мумкин. Банк карталар эгаларига кичик муддатга муайян фоиз билан пул тақдим этади. Унинг маош картасига пул тушганидан сўнг қарз автоматик тарзда ёпилади.

Хизмат 1 мартдан ишга туширилиши кутилмоқда. Биринчи босқичда қарз суммаси энг кам ойлик иш ҳақи — 150 минг сўмдан ошмайди.

Яндекс.Метрика