У нас есть только
оригинальные песни

Марселда бир гуруҳ футбол ишқибозлари тартибсизлик келтириб чиқарди

calendar 12.06.2016
853

“Евро – 2016” чемпионати олдидан мухлислар Франция кўчаларида тартибсизлик уюштирди. Маҳаллий полиция ва ишқибозлар ўртасида юз берган мазкур тўқнашувда ҳуқуқ-тартибот ходимлари кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланишларига тўғри келди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, инглиз футбол шинавандалари ИШИД террорчиларини излаб кўчага чиқишган. Маст ҳолда ер тепган безорилар “ИШИД, қаердасан ўзи?” дея жаҳл билан полициячиларга ташланишди. Тунги тўқнашувда футбол ишқибозларидан иккитаси тўрт нафар полиция ходимига жиддий тан жароҳати етказди ва қилмиши учун ўша заҳоти ҳибсга олинди.
 
Маълумот учун, эртага, 11 июнь куни  Марселда “Евро – 2016” гуруҳ турнири доирасида Россия ва Англия терма жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади.
Яндекс.Метрика