У нас есть только
оригинальные песни

Машҳур актёр Харрисон Фордга хатолик туфайли рафиқасини дўппослаш айби қўйилди

calendar 12.04.2016
964

Хорижий ОАВда Голливуднинг энг машҳур актёрларидан бири Харрисон Фордга ўз рафиқасини дўппослаш айби қўйилгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ кейинроқ аниқланишича, актёр хатолик туфайли Калифорниядаги Хантингтон-Бич шаҳри полицияси маълумотлар базасига тушиб қолган.

Аниқланишича, "Юлдузлар жанглари" фильмидаги Хан Соло ролининг машҳур ижрочиси исми ва паспорти рақамини маълумотлар базасига амалиёт ўтаётган полициячи машғулотлар вақтида киритган. Полициячи маълумотларни киритиш шаклини бирор бир маълумотлар билан тўлдириб, кейин уларни ўчириб ташлаши керак бўлган. Бироқ у маълумотларни киритишга киритгану, уларни нимагадир ўчирмаган. Оқибатда сохта маълумот ҳақиқатга айланиб кетган.  

Бу орада ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу маълумотга таяниб, Форднинг ҳибсга олинишига ордер ёзишга ҳам улгуришган. Бироқ иш бунгача бормади, деб хабар бермоқда TMZ нашри.

"Юлдузлар жанглари"нинг бошқа бир юлдузида ҳақиқатда ҳам қонун билан ҳақиқий муаммолар вужудга келди. Фильмнинг 1999 йилда чиқарилган қисмида Энакин Скайуокернинг ёшлигини ижро этган 27 ёшли Жейк Ллойд автомобилда тезликни оширгани ва полициянинг тўхташ ҳақидаги талабини бажармагани учун панжара остига тушди. Унга шизофрения ташхиси қўйилиб, психиатрик шифохонага даволаниш учун ўтказилган.

Яндекс.Метрика