МАШҲУРЛАР ЖУФТИНИ КИМ ТАНЛАГАН

МАШҲУРЛАР ЖУФТИНИ КИМ ТАНЛАГАН

Руҳшуносларнинг таъкидлашича, ота-оналарнинг аралашуви ва совчиларнинг учраштируви натижасида юзага келган оиланинг 90 фоизи бахтли турмуш кечиришар экан. Инқирозга юз тутган турмушларнинг 80 фоизини эса севги-муҳаббат асосида қурилган оилалар ташкил қилар экан. Бу гаплар нечоғли ҳақ ё ноҳақлигини билмадигу, бизнингча қай йўсинда бўлмасин жуфтлар аввало оила масъулиятини ҳис эта олсин. Рўзғорнинг кам-кўсти, баланду пастига бардоши етсин. Ахир, севишиб турмуш қураётганларнинг ҳам, ота-она хоҳиши билан оила даргоҳига қадам қўяётганларнинг ҳам мақсади бахтли ва фарвоон ҳаёт кечириш бўлади. Фақат бу йўлда кимдир қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ўзида куч ва бардош топа олади, биров эса иродасизлик қилиб ярим йўлда бахтини бой беради. Бугунги саҳифамиз орқали машҳур хонандаларимизнинг қай тарзда турмуш қурганлари-ю жуфтларини ким танлаганлиги ҳақида суҳбатлашишга аҳд қилдик.


МАъМУР СУЛТОНОВ ва СЕВАРА СОЛИЕВА

МУҲАББАТДАН БАХТ ТОПДИК

— Бир-биримизни ёқтириб, кўнгил бериб, албатта ота-онамизнинг розилигини олиб, турмуш қурганмиз. Тўғри, айримлар «севги-муҳаббат нима берарди, ўша битта хотин, битта-эр-да», дейишади. Қайси маънода улар ҳақдир ҳам. Лекин кўнгилни алдаб бўлмайди. У моддий қийинчилик қаршисида ҳам, маънавий қийинчилик қаршисида ҳам, ўзини тушунган жуфти томон талпинаверади. Бу — инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. баъзан ўртамизда гаплар ўтиб туради. Турмушда кутилмаган муаммолар ёки қийинчиликлар бўлади. Лекин ўша қийин дамларда нимадир бизни боғлаб туради. Ўша «нимадир» орамиздаги муҳаббат, меҳр, ўзаро ишонч ва бир-бирига талпинаётган кўнгиллар...

НАСИБА АБДУЛЛАЕВА

ФАРЗАНДИНГИЗ КЎНГЛИГА ҚУЛОҚ СОЛИНГ

Аввало йигит ва қиз ота-онанинг розилиги билан турмуш қуриш лозим. Шу билан бирга ота-оналар қиз узатиб, ўғил уйлантираётганда болаларнинг кўнглига ҳам қараши керак. Мен бу билан «болам уни севибди, қизим буни яхши кўрибди» деб орқа-олдига қарамай рози бўли керак демоқчи эмасман. Фарзандингиз кўнглига ёққани борлигини айтса, аввало ўша қиз ёки йигитнинг оиласи, келиб чиқиши, насл-насабини суриштиринг. Оиланинг муқаддаслигини, рўзғорнинг ғорини, турмушнинг қийин савдолари борлигини болангиз аввало сизнинг маҳоратингиз асосида кўрсин. Ҳар қандай шароитда мустақил қарор қабул қилишга унданг-ки, ҳаётида озгина қийин вазиятга тушиб қолса, хатони ота-онасидан изламасин, сизни айбдор қилмасин. Бола ўз оёғидан йиқилса, йиғламайди, деган нақл бор. Совчилар орқали турмуш қураётганда ҳам шошилмаслик зарур. Йигит ва қизга вақт бериш керак. Улар бир-бирини тушиниши, характерларини ўрганса турмуш қурганда ҳам қийналмай ҳаёт кечиришади. Шунингдек, фарзандингизни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўйманг. Унутманг, фарзанднинг бахтли ёхуд бахтсиз бўлиб қолишида ота-она асосий ўрин тутади.

САРВАРА ОДИЛХЎЖАЕВА

БАХТЛИ ОИЛАНИНГ КЕЛИНИМАН

Оила — бу масъулиятли жараён. Унга ҳеч қачон енгил назар билан қарамаганман. Кўпни кўрган катталаримиз ёшлигимиздан бу тўғрисида қулоғимизга қуйиб келишади. Шу боисдан ҳам оила қуришда ёши улуғларимизнинг фикр-мулоҳазаларига таяниб иш тутганман. Турмуш ўртоғим билан ота ва оналаримиз учраштиришган. Кейин совчилар орқали бу мустаҳкам ришта сифатида боғланди. Ҳали ҳанузгача бахтли оила сифатида яшаб келамиз. Ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонлик раво кўрмайди. Фарзандининг бахти, камоли улар учун ҳар нарсадан устун туришини ўзим уларнинг ризолиги орқали оила қургач тўлиқроқ англаб етдим. Баъзи ҳолларда севишиб турмуш қуришиб, бир неча йил ўтар ўтмас «Бир биримизни тушунмадик», дея ажрашиб кетаётганларни ҳам кўраяпмиз. Шу йиллар орасида ҳали сен менга бормадик. Бир биримизни тушуниб, бахтли яшаб келаяпмиз. Гарчи, ота-оналаримизни ризолиги билан турмуш қурган бўлсак-да.

УЛУҒБEК РАҲМАТУЛЛАЕВ

ИШҚ БОШҚА ҲАВАС БОШҚА

— Менимча жуфтни ота-оналар розилиги билан танлаган маъқул. хаётда ҳар хил вазиятлар бўлади. Турмуш деганлари фақат бир текисда, хуш-хурсандчиликда кечмайди. Яхшисидан ёмони кўп, енгилидан оғири. Севги-муҳаббат асосида оила қурганларнинг кўпчилиги, «тўйдан олдин бундай деб ваъда бергандингиз, ундай деб ваъда бергандингиз» қабилида бир-бирига иддаолар қилади. ўсма-сурма, пардозу андоз билан йигитнинг оромини ўғирлаган қиз тўйдан кейин, зардаю маломатлари билан куёв болага ялмоғиз бўлиб кўринади. Келинпошша ҳам оши-маъшуқлик давридаги «оҳ-воҳ»лар, совға-салому кино-концертларни «тушлариида кўравериб» аламзадага айланиб қоладилар. Кўриб турибсизки, «характеримиз тўғри келмади», «бир-биримизни тушунмадик» сингари сабаблар юзага келиб, оила бузилишгача боради. Ота-оналар аралашуви асосида юзага келган оилада икки томон ҳам бир-бирига талпинади, меҳр беришга ошиқади. Бир-бирининг кўнглига йўл топишга уринади. Шу сабаб ҳам жуфт танлашда ота-она фикрига қулоқ солиш керак, деб ўйлайман.

Ruxshona

Hordiq-plus gazetasi


Комментарии (1) | Добавить: 02.05.2014
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda