Mashhur logotiplarning yashirin ma'nolari

$IMAGE$

  Севимли компаниямизнинг кўркам логотипи ўзида биз билганимиздан кўра муҳимроқ маъноларни мужассам этган бўлиб, уларни ўзимиз учун кашф этиш ҳар доим қизиқ бўлиб келган. Маълум бўлишича, логотипдаги чизиқнинг сезилмас йўғонлиги, узунлиги ёки унинг ранги ўта муҳим аҳамиятга эга. Сайтимиз ижодкорлари юқорида тилга олинганидек яширин маънога эга 15 та логотипни эътиборингизга тақдим этмоқда. Уларда биз авваллари пайқамаган маънолар мужассам. Диққатингизни ушбу логотиплар кетма-кетлигига қаратамиз.

Hyundai

1. Жуда ҳам кўпчилик Корея автомобиль компанияси "Hyundai”нинг логотипи унинг "бош ҳарфидаги "Н”ни англатади” деб фикрлайдилар. Аммо аслида эса "Н” ҳарфи бир-бирини қўлларини сиқиб турган икки киши (бир тарафдан мижоз ва иккинчи тарафдан компания вакили)ни англатади.

Adidas

2. "Adidas” тармоқли спорт дўконларининг номи унинг асосчиси Адольф Дасслернинг номидан келиб чиққан. Логотиб кўп бор ўзгартирилган. Аммо унда ҳар доим уч чизиқ алоҳида ўрин эгаллаган. Бугунги кунга келиб чизиқлар қия қилиб учбурчак шаклида тасвирланган бўлиб, тоғни эслатади. Бу рамзий тасвир спортчилар қаршисидаги забт этилиши лозим бўлган тўсиқларни англатади.

Apple

3. Роб Янов барчамизга маълум "Apple” логотипини ўйлаб топган: "Мен бир халта олмаларни сотиб олиб, уларни товоқчага солдим. Деталларини соддалаштириш учун уларни хафта давомида қоғозга муҳрладим”. Олмадаги тиш изи ҳам тадқиқотнинг бир қисми эди. Тасодифан байт — "bite” яъни ингилиз тилида тишламоқ маъносини англатувчи сўз компьютер атамаси "байт”га мос келиб қолган.

Sony Vaio

4. "Sony Vaio” логотипидаги иккита бош ҳарфлар тўлқинсимон ёзилиб, аналогли сигнални англатади. Охирги икки белги 1 ва 0 эса рақамли сигнални ифодалайди.

Amazon

5. "Amazon” логотипи бир қарашда хеч қандай маълумотни ўзида мужассам этмагандек кўринади. Аммо логотип бренд фалсафасини англашга ёрдам беради. Сариқ чизиқча бир қарашда табассумни эслатади. Бу билан Amazon.com мижозлар мамнун бўлишини хоҳлашини ифода этади. Шунингдек, сариқ чизиқ "А” билан "Z” ҳарфларини бирлаштирган. Гўё дўконда ипидан игнасигача барча нарса мавжуд, деган маънога ишора қилинган.

Baskin Robbins

6. BR ҳарфларидаги пуштиранг қисмлари 31 рақамини англатади. Яъни "Baskin Robbins” музқаймоқларининг таамлари худди шунча миқдорда.

Toyota

7. Жуда кўпчилик Япония автомобиль ишлаб чиқариш корпорацияси бўлмиш "Toyota” логотипини, бошида шляпа кийган ковбой тасвирига қиёслашса ажаб эмас. Аммо аслида логотипда игнанинг ип ўтказадиган кўзи ифодаланган. Бу компания тарихда тикув дастгоҳларини ишлаб чиқариш билан фаолият олиб борганлиги билан боғлиқ. Шунингдек, логотипга диққат билан назар солинса, айланаларда "Toyota” сўзидаги ҳарфларни ҳам илғаш мумкин.

Continental

8. "Continental” автомобиль шиналарини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бунинг ифодасинин "Continental” сўзининг икки бош ҳарфларида ҳам кўриш мумкин. Логотип ҳарфлари автомобиль шинаси кўринишида тасвирланган.

Formula 1

9. Агар синчковлик билан логотипдаги F ҳарфи билан қизил чизиқлар ўртасидаги оқ бўшлиқга назар солинса бир рақамини кўриш мумкин. Логотип тезлик хиссини тасвирлаб тургандек гўё.

Pinterest

10. Таниқли интернет-сервиз "Pinterest”нинг логитипида "Р” ҳарфи "оёқчаси” доска тахтасига керакли маълумотларни қистириб қўйиш учун мўлжалланган игнага ўхшаш қилиб тасвирланган. Бу билан компаниянинг сайтидаги сизга ёқган расмларни ўзингизнинг интернетдаги онлайн доскангизга қистиришгизга ишора этилган.

Beast

11. Мусиқага оид техникаларни ишлаб чиқарувчи Американинг "Beast” компаниясининг логотипидаги "B” ҳарфи қулоқчин тақиб олган инсоннинг бошини тасвирлайди.

Toblerone

12. "Toblerone” Швейцариянинг Берн шаҳрида шоколад ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компаниядир. Бу шаҳарни айиқлар шаҳри деб ҳам атайдилар. Ана шунинг учун "Toblerone” логотипидаги қояларда айиқнинг тасвири туширилган. 

BMW

13. "BMW”нинг тарихи авиацияга бориб тақалади ва компания логотипи ўз тарихига содиқ қолган. "BMW” логотипидаги марказидаги оқ ва кўк рангли белгилар айланаётган парракни ифода этади” деган фикрдагилар кўпчиликни ташкил этсада, аслида логотипда Бавариянинг байроғи тасвирланган. Маълумки, Бавария байроғи катаклардан иборат. 

LG

14. Жанубий Кореянинг электр техника ишлаб чиқарадиган "LG” компаниясининг логотипида табассум қилиб турган инсон тасвирланган. Компаниянинг расмий таърифига кўра бу логотип компания мижозларнинг барчасига инсоний муносабатда бўлинишини ифода этади. Шу билан бирга тармоқда мана неча йилдирки "LG” логотипи машҳур компьютер ўйинидаги Pac-Man қаҳрамонига қиёсланади.

Evernote

15. Филлар бетакрор эслаб қолиш қобилияти билан машҳур. Ушбу жонивор турли чеҳралар ва ҳолатларни эслаб қолиши исботланган. Айнан шунинг учун "Evernote” қайт этиш хизмати логотипида фил расми акс эттирилган. Логотипдаги фил қулоғининг бурчаги китоб варағини қайириб қўйилганидек тасвирланган. "Evernote” қайтлари билан хеч нимани унитмайсиз.

Coca-Cola

Баъзи логотипларда тасодифий яширин маънони ифода этувчи белгилар ҳам учраб туради. Аммо бу жуда ҳам кам учрайдиган холатдир. Масалан машҳур Coca-Cola даги "O” ва "L” ҳарфлари оралиғидаги Дания байроғини кўришимиз мумкин. Компания ушбу тасодифий белгидан Даниядаги навбатдаги реклама чоғида фойдаланган эди.

Сарвар Исҳоқов тайёрлади.


Комментарии (5) | Добавить: 27.08.2015
2. _-Elbek-_ (28.08.2015 00:14)
Coca Colani ta'rifi yoqdi rostdanam shunday))
1. bekmami (27.08.2015 22:50)
ажойиб, таьрифга тил ожиз
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Apple rasmiy servislarda ta`mirlanmagan smartfonlarni bloklamoqchi
Qozog‘iston kartoshkasi qimmatlab, O‘zbekistonga olib chiqib ketilmoqda. O‘zbekistondagi talab Qozog‘iston kartoshka bozoriga qanday ta’sir
Putin dunyodagi geosiyosiy vaziyatga izoh berdi
Toshkentda yangi haydovchilik guvohnomalarining berilishi 20-oktabrdan boshlanadi
Toshkent, Sirdaryo, Jizzaxda terimchilar bir kilogramm paxta uchun 800 so‘mdan, qolgan hududlarda 700 so‘mdan haq olishni boshladi
Kreml: Putin o'z nomzodini qo'yishi haqida hozircha indamadi
Ishda unumli tanaffuslar tashkil qilishning 5 usuli
Go'sht va baliq narxlari oshmasligi uchun qaror qabul qilindi
O'zbekiston razvedkasi Britaniyadagi musobaqada g'olib bo'ldi
Ko‘proq narsaga ulgurish va kamroq charchashning 5 yo‘li
UZ ma’muriyati Osiyo-Tinch okeani yuqori daraja domenlari assotsiatsiyasiga a’zo bo‘lib kirdi
Buxoroda “balo-qazolardan xalos etish” evaziga 5 ming dollar olgan folbin qo‘lga olindi
MRB Lulu laqabli itni portlovchi moddalarni qidirishni istamagani uchun ishdan bo‘shatib yubordi
Koreyalik mutaxassislar Toshkent aeroportini yaxshilashga yordam beradi
Dunyoda har kuni 5 yoshgacha bo'lgan 15 ming bola hayotdan ko'z yumadi
20 oktabr kuni O'zbekistonda kutilayotgan ob-havo ma`lumoti
Sochi yaqinida o'zbekistonlik xavfli jinoyatchi ushlandi
Odil Ahmedov Osiyo chempionlari ligasi finalida o'ynamaydi
Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli