У нас есть только
оригинальные песни

Машинани ялтиратадиган 8 усул

calendar 15.02.2015
4103

Машинани тоза тутиш ҳар бир ҳайдовчининг орзуси саналади. Улар қишин-ёзин ўзларининг "темир тулпор”ларини гўзал кўринишда сақлаш усулларини қидиришади. Автомобилни ҳар куни ҳам ювиш шахобчасига олиб боролмаймиз, умуман олганда техника кундалик эътиборни айнан ўз эгасидан талаб қилади. Шундай экан қуйидаги 8 маслаҳат ҳар қандай ҳайдовчи учун машинасини тез ва самарали тозлашда яқин кўмакчи бўлиши мумкин.



1. Бардачокдаги бир баклашка Кока-кола нафақат чанқоғингизни қондириш учун ажойиб восита, балки ойналардан ҳар қандай чанг ва кирни тозалаши ҳам мумкин. Газланган томчилар кераксиз жойга тушмаслиги учун уни олд ойналар (лобовой) га аниқ йўналтириш керак. Шунингдек, автомашина капотини ҳар эҳтимолга қарши сочиқ билан ёпиб қўйган мақсадга мувофиқ бўларди.



2. Аерозол ВД-40 бекорга универсал қўллаш воситаси ҳисобланмайди. Унинг ёрдами билан капот устидаги исталган майда кирланишни йўқ қилиш мумкин. Майда чивинлар-у чанглар, кераксиз ёпиштиргичлар-у, қуш ҳамда резавор меваларнинг изларни йўқотиш бу восита учун ҳеч гап эмас. Бундан ташқари уни машина салонидаги ёғли доғларни кетказиш учун ҳам ишлатиш мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам бир хил усул қўлланилади: доққа аерозолдан бироз сепамиз, маълум муддат кутиб туриб сўнгра уни артиб ташлаймиз. Натижани эса ўзингиз кўраверинг!!!



3. Салонга тўкиб юборилган кофе доғларини зудлик билан қоғоз сочиқлар воситасида артиб ташлаган кўпроқ фойда беради. Доғнинг кейинги оқибатларини олдини олиш учун эса, 1 литр сувга 1 чой қошиқ сирка ҳамда ярим чой қошиқ идиш ювиш воситасини аралаштирамиз. Доғни тайёр бўлган аралашма билан яхшилаб ишқаланг ва 25 дақиқа давомида тегманг. Сўнгра уни иссиқ сув билан ювиб ташланг. Ёрдам бермадими? Унда аралашма таркибида цирка миқдорини ошириб, ишни яна қайта бажариб кўринг.

4. Салондаги ёқимсиз ҳиддан кўмир ёрдамида осонлик билан қутуламиз. Кўмир пакетини очиб уни бир кеча давомида машина салонида қолдирамиз. Шу билан бундай ҳиддан кўмирнинг сўриб олувчи хусусияти туфайли бутунлай фориғ бўламиз. Ҳаттоки, тамакининг ўткир иси ҳам унга дош беролмай, ён беради.

5. Агар машинага кимдир қайд қилган бўлса, (ахир бу йўл унда ҳар нарса бўлиши мумкин) бундай доғни йўқотиш учун ёрдамга оддийгина газланган сув келади. Сувни доғ устига қуйиб, бироз муддат кутамиз кейин эса қоғоз сочиқлар билан уни артиб ташлаймиз.

6. Машинамизнинг ташқи томонини ҳар куни ҳам ювавермаймиз. Бироқ бу ҳаёт ҳар қандай ҳодиса юз бериши мумкин, бундай ҳолларда агар машиналарни ювиш шохобчалари узоқда бўлса ёхуд бориш имкониятингиз бўлмаса, унда "темир тойчоғ”ингизни ўзингиз ювишингизга тўғри келади. Юваётганда сочиқлар ўрнига эски трико-пайпоқ (колготка)дан фойдалансангиз, у кўпикли сув билан ажойиб тарзда мослашиб, машинангизни ювиш шохобчасидан кам қилмай тозалаб беради.



7. Машинангиз ташқи томонидаги анча қалин ва кетиши қийин бўлган кирланишларни йўқотишда эски тиғ (лезвия) лар кўмаклашади. Бу ҳолатда машинага зарар етказмаслик учун фақатгина эҳтиёткорлик талаб қилинади.

8. Ҳар қандай машинада эртами кечми майда-майда занг нуқталари пайдо бўла бошлайди. Автомобиль эгасининг асосий иши бу нуқталарнинг катта доққа айланиб кетмаслигининг олдини олишдир. Бунда сизга оддигина тирноқ лаки ёрдамга келади. Истасангиз шаффоф ранглисини ёки машинангиз рангига мосини танлашингиз мумкин. Аммо, шаффоф лак маъқул танлов бўлади, чунки уни машинадаги бошқа қирилишларга қарши ҳам ишлатиш мумкин. 

Мушкулингизни осонлаштирувчи бу оддий "айёрлик”ларни дўстларингиз билан ҳам улашинг. Зеро, машинамизни тоза ва саранжом тутиш ҳар биримизнинг кундалик вазифамиздир!

Manba: xabardor.uz
Яндекс.Метрика