Машъум “Титаник” фожиаси юз берганига 104 йил бўлди

 

“Титаник” йўловчилар лайнерининг фалокатга учраши дунёдаги энг катта денгиз ҳалокатларидан бири бўлган. Фожиа оқибатида 2229 йўловчи ва экипаж аъзоларидан 1517 нафари ҳалок бўлган. Омон қолган 712 йўловчини “Карпатия” қутқарув кемаси йиғиб келган.

Бу машъум ҳалокат ижтимоий адолатсизликка нисбатан муносабатларни ўзгартирди, Атлантика океанида йўловчи ташиш ҳуқуқларига ўз таъсирини кўрсатди, кема бортида қутқарув қайиқларини етарлича миқдорда бўлишига қўйилган талабни янада кучайтирди ҳамда Халқаро муз хизматининг яратилишишга сабаб бўлди.

2016 йилнинг 14 апрель санасида тарихдаги энг машҳур кемалардан бирига айланган “Титаник”нинг сувга ғарқ бўлганига 104 йил бўлди. Мазкур фожиа асосида бир қанча китоб ва фильмлар яратилган, кўргазма ва ёдгорликлар ташкил этилган.

“Титаник” 1912 йилнинг 10 апрелида Саутгемптон (Англия)дан ўзининг биринчи ва охирги рейсини амалга оширган. Нью-Йорк томон сузиш чоғида “Титаник” Шербур (Франция) ва Квинстаун (Ирландия)га кириб ўтади. Тўрт кундан сўнг, 1912 йилнинг 14 апрель куни йўлда маҳаллий вақт билан соат 23:40да кема айсберг билан тўқнашиб кетади. 

Соат 2:20да “Титаник” икки қисмга бўлиниб кетади ва сув тубига ғарқ бўлади. У вақтда кема борти ичида мингга яқин инсон бўлган. Муздек сувда қолган кишилар гипертомиядан ҳалок бўлишган.

Кемада ўша даврнинг энг бадавлат кишилари жам бўлган эди: миллионер Жон Жейкоб Астор, Бенжамин Гугенхайм ва Исидор Штраус, шунингдек, мингдан ортиқ Ирландия, Скандинавия ва бошқа мамлакатларнинг муҳожирлари Америкада янги ҳаёт бошлаш учун кемага чиқишган.

“Титаник” 1909 йилдан 1911 йилгача қуриб битказилган. Илк саёҳатини амалга оширганида кема дунёнинг энг улкан йўловчи лайнери деб эътироф этилганди.

"Титаник" урилган деб тахмин қилинган айсберг. 

Кеманинг ошхонаси. Бортда спортзал, сув ҳавзаси, кутубхона, юқори мансабдагилар учун ресторанлар ва ҳашаматли кабинетлар жойлашган.

“Титаник” бортидаги иккинчи табақа вакиллари учун ажратилган хона. Иккинчи табақа вакилларининг 90 фоизини эркаклар ташкил этган ва биринчи қутқарув қайиқлари аёллар ва болаларга берилгани учун улар чўкаётган кемада қолиб кетишган. 

Кема капитани — ўз даврида машҳур лайнерларни бошқарган Эдвард Жон Смит. 

“Титаник” узунлиги 269,1 метр, кенглиги 28,19 метрни ташкил этган бўлиб, 52 минг тоннани кўтара олишга қодир бўлган.

Суратда капитаннинг биринчи ёрдамчиси Уильям Макмастер Мэрдок тасвирланган. У Шотландиянинг Долбитти шаҳрида қаҳрамонга айланган. Бироқ, кўплаб “Оскар” мукофотларини қўлга киритган Жеймс Кэмеронниг “Титаник” фильмида Мэрдок персонажи қўрқоқ ва қотил сифатида кўрсатилган. 

Чўккан кеманинг сув тубидаги суратлари

Кемадан топилган буюмлар

 


Комментарии (0) | Добавить: 16.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]