У нас есть только
оригинальные песни

Масрур Усмонов ўзининг навбатдаги альбомини тақдим этди

calendar 15.04.2015
1615


Хушовоз хонанда Масрур Усмонов ўтган йилнинг ноябрь ойида ўзининг илк яккахон концерт дастурини намойиш этганидан хабарингиз бор. Катта таъассуротларга бой ўтган дастур видеоси сайтимиз орқали интернет тармоғига жойланиб, хонанданинг мухлислари энди уни истаган вақтларида томоша қилиш имконига эга бўлдилар. Куни кеча концертнинг видеодиски сотувга чиқарилди. 

Бундан ташқари Масрур Усмонов ўзининг янги қўшиқлари ва видеоклиплари жамланган навбатдаги альбомини тақдим этди.

"Лафзи ҳалоллар” деб ном берилган янги альбомдан хонанданинг 39 та таронаси ҳамда 11 та видеоклипи жой олган. Мазкур янги тароналарни яратишда шоирлардан Тоҳир Муҳаммад, Бобур Бобомурод, Марҳабо Каримова, Муҳаммад Юсуф шеърларига мурожаат этиш баробарида хонанданинг ўзи  ҳам айрим қўшиқлар шеърини ёзган. Бастакорлардан эса Шуҳрат Зокиров, Раҳматулло Намурадов, Сарвар Раҳматхўжаев ҳамда Абдурашид Усмоновлар билан ҳамкорлик қилинган. Видеомаҳсулотларга эса Жонрид Сагдиев, Шерзод Умаров ҳамда "9999” студияси раҳбари Ҳуршид Собировлар режиссёрлик қилишган. Севимли хонандангиз ижодига яқинроқ бўлишни истасангиз тақдим этилган альбомларни қўлга киритиб, тинглаб томоша қилинг. 

Яндекс.Метрика