У нас есть только
оригинальные песни

Mavluda Asalxo'jaeva Erkin Komilovga javob qaytardi

calendar 31.08.2017
2545

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 3 август куни ижодкорлар зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда тўйлардаги ортиқча дабдаба ва шуҳратпарастлик иллатларига барҳам бериш, тўйларни миллий урф-одатларимизга таянган ҳолда, кераксиз сарф-харажатлардан холи ўтказиш ҳақида гапирганидан сўнг, бу масала муҳокамалар майдонининг асосий мавзусига айланди.
 
Бундан бир неча кун аввал, интернет тармоғида Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг тўйлар мавзусидаги интервьюси тарқалди. Унда актёр дабдабали тўйларни ҳаромдан пул топганлар қилаётганига иддао қилган. Актёрнинг бу гапи ижтимоий тармоқлар ва халқ орасида кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Интернет орқали актёрнинг айтганларига нисбатан қарши фикр билдирганлар сони тобора ортиб бормоқда.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева Instagram’даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, Эркин Комиловнинг гапларига ўз муносабатини билдирди.
 
“Тўғри, тўйларимизда кундан-кунга дабдаба, ортиқча сарф-харажатларга берилиш одатлари учрамоқда. Баъзи одамлар фарзанди бахтини мол-дунёда деб билади, афсуски. Нима бўлган тақдирда ҳам устоз санъаткор Эркин Комиловнинг дабдабали тўй қилаётганларни пулни ҳаромдан топганга чиқаришларини тўғри деб билмайман.
 
Биз санъаткорлар шу халқнинг хизматини қиламиз, тўйига, яхши кунига борамиз, пулини оламиз. Пулини олиб туриб, яна ўша пулни ҳаром дейишимиз тўғрими? Эркин Комиловнинг ўзи ҳам тўйларга борган, бошловчилик қилган, у кишига ҳам халқимиз меҳнати учун ҳақ тўлаган. Хўш, Эркин ака халқнинг топганини ҳалол-ҳаромга ажратиши тўғрими? Менимча, йўқ. Инсон гапираётган гапини ўйлаб, бировга озор бермайдиган қилиб гапириши, донишмандларча, ёшига мос ҳолда ётиғи билан тушунтириши керак. Пулингизни дабдабага сарфлагунча давлат равнақига ҳисса қўшинг, корхона ёки хусусий бизнесингизни ташкил қилинг, одамларга ёрдам қўлини чўзинг десалар, яхши бўларди. Вақти келиб  Эркин акани кўрсам, бу гапларни у кишининг ўзига айтаман”, дейди Асалхўжаева. 

Яндекс.Метрика