Mavsumiy kasalliklar: gripp, paragripp, adenoviruslar va rinoviruslar

Азиз мухлислар, аввалроқ “мавсумий” дея аталмиш касалликларнинг белгилар ҳақида сўз юритгандик.
 
Касалликлар қандай юқишини барчамиз ўз тасаввуримизча биламиз. Бироқ, ҳеч уйлаб кўрганмисиз, шамоллаш, грипп ва бошқа куз-қиш мавсумида авж оладиган касалликлар айнан қандай ҳолатлар ва қандай белгилар билан касалланган кишидан соғлом кишига юқади? Шу ҳақда баъзи бир маълумот ва тавсиялар билан ўртоқлашамиз...
 
Шамоллаш микроскоп остида...
 
Касаллик вируси, бундан аввалги мақолада айтилганидек, нафас йўли орқали аввал бурун бўшлиғига “қўнади”. Зарарли ёт таначага, албатта организм “ўз муносабатини” билдиради.
 
Шу тариқа қуруқ йўтал, кўзларнинг ачиши, сесканиб аксириш ва ниҳоят бурун бўшлиғи безлари фаолиятининг бузилиши натижасида “бурун тортиб қўйиш” бошланади...
 
Бу — бурун бўшлиғига тушган вируслар кўпаётганининг аломатлари.
 
Сўнг вирус қонга (одатда бу касаллик юқтирилган куннинг эртасига) тушади ва қон таначаларининг зарарли таначалар билан курашиши оқибатида ваража ва иситма келиб чиқади.
 
Кўпчилик иситмани касаллик аломати, деб ўйлашади. Аслида иситма — бу организмнинг касалликка қарши курашиш аломатлари, худди аксириш каби.
 
Тананинг иммун қувати сусайгани сари бош оғриғи, кўнгил айнаши, ҳолсизлик, мушак ва суяк тўқималарининг зирқираб оғриши пайдо бўлади. Айниқса бу аломатлар болаларда қийинроқ кечади.
 
Сурункали асоратлар...
 
Вирусларнинг танаси бизнинг маълум бир тана ҳужайраларимизга “юриш қилади”, аниқроғи қайсидир вирус танамиздаги қайсидир тўқимасининг иш фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин.
 
Масалан:
 

  • Грипп — асаб ва қон айланиш тизимига. Ушбу юқумли касалликка дучор бўлган бемор руҳий тажангликни ҳис этиши мумкин. Шунингдек, қон айланиш тизимининг “ички узилишлари”, “ёрилишлари” содир бўлиб, бурун бўшлиғидан қон келиши, миокардит, переферик асаб тўқималарининг яллиғлашига олиб келиши мумкин.

 

  • Парагрипп — бурун бўшлиғи ва нафас олиш тизими аъзоларига.

 

  • Аденовируслар — нафас олиш тизимининг шиллиқ қавати, лимфа тугунлари ҳамда айрим ички секреция безлари (ангина, лимфаденит, конъюктивит, аденоидит, синусит, гайморит).

 

  • Риновируслар — бурун бўшлиғи тўқима ва безларига (ўткир шамоллаш, синусит, гайморит). Бу хавфли вирусларнинг яна бир тури борки, бу ўпка ва бронхларда яллиғланиш ҳосил бўлиши билан намоён бўлади.

 
Даволаниш...
 
Юқумли касалликлардан бирдан қутилиб бўлмайди, бироқ даволаниш муддатини бирмунча тезлаштириш мумкин. Касалликларнинг асоратлари қолмаслиги, яъни уларнинг сурункали кўринишга ўтиб кетмаслиги учун беморга тиббий муолажа, тинчлик-хотиржамлик зарур.
 
Дори-дармон воситалари билан бирга бемор “С” витаминига бой ичимликларни, масалан: лимон ва асалли иссиқ ичимликларни истеъмол қилишлари лозим. Шунингдек, беморнинг руҳий ҳолати ҳам унинг қандай муддатда соғайиб кетишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади.
 
Бемор, гарчи унинг иштаҳаси бўлмасада, тўғри овқатланиши лозим. Бундай пайтларда яхши қайнаган, турли оқсил моддаларга бой суюқ таомлар тавсия этилади.
Беморлар касаллик аломатлари сезилганда усти устига бостириб турли таблеткаларни ичаверишлари ярамайди.
 
Бунда шифокор маслаҳатига кўра иш юритиш ҳар томонлама фойдали. Дориларни нотўғри қабул қилиш хунук оқибатларга олиш келиши мумкин. Яна шуни ёдда тутингки, иситмангиз чиқса, демак организмингиз касаллик билан курашмоқда.
 
Тана ҳарорати 38–38,5 даражага чиққанда танангизга ёрдам сифатида ҳарорат тушурувчи таблеткаларни истеъмол қилиш мумкин. Умуман, иситма даражасига ким қандай бардош беришига эътибор бериш лозим, айниқса болаларнинг иситма чиқаришини назоратдан қочирмаслик лозим.
 
Ҳарорат юқори бўлса, энг яхши восита — бу парацетамол.
 
Болалар учун ҳар 1 кг вазн учун 15 мг тўғри келади. Аспирин ва анальгин болалар учун тавсия этилмайди.
 
Қуйидаги ҳолларда шифокорни чақиртиринг:
 

  • 38 даража ва ундан юқори ҳарорат сурункали равишда 3 кундан ортиқ давом этмоқда, ҳароратнинг тушиши ҳар сафар қийинлашиб бормоқда;

 

  • Тана ҳарорати 39 даражага чиққанда;

 

  • Боланинг аҳволи бирдан ёмонлашаётган бўлса;

 

  • Оғриқлар кучли бўлса, айниқса ўпка соҳасида;

 

  • Гўдак йиғлашдан тўхтамаяпти, ҳар қандай тегиниш ёки тинчлантиришга уруниш баттар безовталик чиқармоқда, ташқи таъсирларга умуман жавоб қилмай қўйди;

 

  • Болакайнинг нафас олиши қийинлашмоқда;

 

  • Боланинг танаси совуқлашиб, ҳар замонда инқиллаб қўймоқда;

 

  • Алаҳсираш аломатлари пайдо бўлди, дам совқотиб, дам қизимоқда;

 

  • Гўдакнинг терисида қизғиш доғлар пайдо бўлса;

 

  • Болада аввалдан мавжуд айрим касалликлар (юрак, буйрак ёки ўпка билан боғлиқ) юқумли касаллик оқибатида хавфли тус олмоқда.

 
Алқисса шуки, мавсумий касалликларига ҳар доим тайёр туринг. Бу иш қишга ғамлаб қуйиладиган озиқ-овқатлардан бошланади, сўнг иссиқ кийим-бошлар, уйнинг иситиш тизимининг созлиги, ҳар эҳтимолга қарши фавқулотда ёрдам таблеткаларини хонадон аптечкасида бўлиши, уйнинг ўртача ҳароратини меъёрда сақлаш ва ҳоказолар...
 
Саломат бўлинг!


Комментарии (0) | Добавить: 21.10.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Samsung, Apple va Huawei: kim o‘z smartfonlariga eng ko‘p ustama narx qo‘yadi?
Odam boshini ko‘chirib o‘tkazgan jarrohni yolg‘on gapirganlikda ayblashdi
Och qoringa qahva ichishning zararlari aniqlandi
«O'zbekenergo» AJ qish mavsumida aholiga energiya yetkazib berishni qanday rejalashtirmoqda?
Anhor bo‘yi va Chilonzorda daraxtlar yoppasiga kesib tashlanmoqda
Xitoyda “mo'`jizaviy qurol” namoyish qilindi
Shavkat Mirziyoyev Koreyada kutib olindi
O'zbekistonda mudofaaga oid yangi davlat qo'mitasi tashkil etildi
Toshkentda dam olish kunlari qor yog'ishi mumkin
Rossiya aholisi kamaymoqda: hamma umid muhojirlardan
Eng ko'p haq oluvchi ayol qo'shiqchi ma`lum qilindi
Putin Asad bilan uchrashdi
Toshkentdan chiqish yo'llari to'silgan: Xavfli shaxs qidirilmoqda
Suhbat. Filippindagi o'zbekistonlik menejyerning muvaffaqiyat siri
Muvaffaqiyatli rahbarlar ish kunini qanday o'tkazishadi?
Jyeyms Bond rolini yangi filmda kim ijro etishi ma`lum bo'ldi
Xalqaro Jinoyat Sudi Amerika razvedkasining Afg'onistondagi qora qilmishlarini fosh etadi
1 dekabrdan ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdori oshadi
Facebook YouTube’ni «sindirmoqchi»
Paxtaga chiqmagani uchun ishdan haydalgan xodimlar ishga tiklandi
Rossiya O'zbekistonga neft yetkazib berishni boshladi
AQSh olimlari idish yuvish umrni uzaytirishini isbotlashdi?
Umrni uzaytirishning oddiy usuli aniqlandi
Qon guruhi havoning ifloslanishi tufayli infarkt kelib chiqish xavfiga ta’sir ko‘rsatadi
Elektr ta’minoti korxonasi vakilini onlayn ariza yordamida chaqirish imkoniyati yaratildi
«Real» Zidanga o'rinbosar qidirishni boshladi
Atamboyev endi nima qilishini aytdi
Qirolicha Yelizaveta II va shahzoda Filipp platina to'yini nishonlamoqda
Markaziy Osiyodagi eng qadimiy yozuv Qoraqalpog'istondan topilgan
Ravshan Ermatov JCh-2018 ishlashi mumkin bo'lgan hakamlar ro'yxatiga kiritildi