Премьерасига 1 ой борлигиданоқ ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланган, жиддий муҳокамалар мавзуси бўлган "Мажнун" фильми чипталари сотувга чиқди.
Ўзига хос фильмлари билан шуҳрат қозонган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг узоқ вақт давомида суратга олинган бу киноасари 6 март куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли киносаройда илк бор намойиш қилинади.
Фильмни 7 март кунидан бошлаб пойтахт кинотеатрларида томоша қилиш мумкин.
Шу йилнинг январида мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган "Барон" фильми режиссёри Рустам Саъдиев бу фильмнинг муваффақиятга эришишига ишонч билдирган.