У нас есть только
оригинальные песни

McDonald’s гамбургерлари ошқозон кислотасида даҳшатли тусга кириши аниқланди

calendar 18.02.2016
1487

Маълумки, овқат тановвул қилинганда унинг ҳазм бўлиши учун ошқозонда ўзига хос жараёнлар юз беради.

Ноттингэм университети олимлари буни аниқлаш учун биз маза қилиб ейдиган гамбургер устида ўзига хос тажриба ўтказишди.

Интернетда бу тажриба акс эттирилган видео жойлаштирилди. Унда ошқозонда ҳазм қилиш жараёнида иштирок этадиган водород хлорид моддаси билан тўлдирилган идишга гамургер солингани ва 3 соатга бўктириб қўйилгани суратга олинган. Ниҳоят белгиланган вақт ўтгач, гамбургер “иштаҳани бўғадиган” тусга кирди, яъни у қора рангдаги лойқага айланиб қолди.

Яндекс.Метрика