У нас есть только
оригинальные песни

Mercedes-Benz янги авлоддаги E-Class моделлари оладиган технологияларни ошкор этди

calendar 09.07.2015
1974

Mercedes-Benz компанияси кейинги авлод E-Class автомобиллари таъминланадиган янги технология ва тизимлар ҳақида маълумот берди. Car and Driver нашрининг хабар беришича, янги модель 2016 йилда намойиш этилади.Модель ярим автоматик автоном бошқарув тизими билан жиҳозланади. Тизим адаптив круиз-назоратнинг фаолият юритишида фойдаланиладиган датчик ва сенсорлар ҳисобига ишлайди. Электроника олдиндаги машиналарни, йўл бўйлаб жойлашган кўрсаткичлар ва иморатларни инобатга олган ҳолда автомобилни соатига 96 км тезлик билан мустақил равишда бошқариши мумкин.Ушбу тизим разметка бўлмаган йўлларда ишлай олади. Mercedes-Benz компаниясида таъкидланишича, юқоридаги барча устунликларга қарамасдан, ҳайдовчининг қўли доимо рулда қолиши керак.E-Class, шунингдек, автоматик парковкалаш тизими билан жиҳозланади ва бунда ҳайдовчининг машина ичида бўлиши талаб этилмайди. Ҳайдовчи машинани қўйиш учун жойни мобиль дастур ёрдамида танлаб, шу дастур орқали автомобилни бошқариши мумкин бўлади, яъни автомобилни керакли жойга қўйиш учун смартфон экранида тасвирланган айлана бўйлаб бармоғини айлантириб туради. Тизим ишлаши учун ҳайдовчи машинадан 3 метрдан узоқ бўлмаган масофада туриши керак, чунки автомобилга сигналлар Bluetooth-протоколи орқали узатилади.Бундан ташқари, смартфондан эшикларни очиш ёки двигателларни ёқиш учун фойдаланиш мумкин. Эшикни очиш учун смартфонни ҳайдовчи эшиги дастагига олиб келиш, двигателни ёқиш учун смартфонни индуктив қувватлаш платформасига қўйиш кифоя қилади. Mercedes-Benz E-Class олдиндаги объектлар билан тўқнашишдан огоҳлантирувчи такомиллашган тизим билан ҳам жиҳозланади. У мавжуд аналоглардан кўплаб ҳолатларга жавоб бериши билан фарқланади, мисол учун, чорраҳалардан ўтаётганда ёки йўловчининг йўлга чиққанида.E-Class 84та индивидуал ёруғлик манбаига эга адаптив светодиод бош ёруғлик фаралари билан бутланади. Улардан ҳар бири узоқ ёруғликдан яқин ёруғликка автоматик тарзда ўтказилганда алоҳида бошқарилади.Модель ҳаракатнинг бошқа иштироркчилари билан ўзаро ҳаракатланиш ва маълумот алмашиш тизими билан ҳам жиҳозланади. Мисол учун, ҳайдовчи авариялар (масалан, бошқа автомобилда хавфсизлик ёстиқлари ишлагани ҳақидаги маълумотлар асосида), бузилган машиналар ёки йўлнинг музлагани ҳақида хабарлар олиши мумкин. Бу маълумотлар шунга ўхшаш тизим билан жиҳозланган бошқа Mercedes-Benz автомобилларидан олинади. Кейинчалик маълумотлар тез ёрдам ва бошқа ишлаб чиқарувчилар машиналаридан олиниши йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Яндекс.Метрика