У нас есть только
оригинальные песни

Месси Америка кубогининг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган совриндан бош тортди

calendar 05.07.2015
1641


BeIN Sports журналисти Танкреди Палмери Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилги Америка кубогининг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган совринни олишдан бош тортганини маълум қилмоқда. "Ақлбовар қилмас ҳолат. Месси 2014 йилги Жаҳон чемпионатидаги каби хўрланишдан қочиш учун Америка кубогининг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган совринни олишдан бош тортди.Бу ҳолат маросимнинг 10 дақиқа кеч бошланишига сабаб бўлди. Ташкилотчилар Мессини совринни олишга кўндиришмоқчи бўлишди, стадиондагилар эса нима учун ҳеч нарса бўлмаётганидан ҳайрон эдилар”, деб ёзмоқда Палмери твиттерда. Месси ушбу мусобақада 6 та ўйинда 1 гол ва 3 та голли узатма амалга оширган
Яндекс.Метрика