У нас есть только
оригинальные песни

Месси Испания чемпионатида навбатдаги рекордни ўрнатди

calendar 07.03.2016
1886

Лионель Месси 8 мавсум қаторасига камида 20тадан гол ура олган илк футболчи бўлди.

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 28-турида «Эйбар»га қарши кечган учрашувда иккита гол урди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳиссасини қўшди.

Opta ресурси маълумотига кўра, бу Мессининг мавсумдаги 21-голи бўлди ва у Испания примераси тарихида 8 мавсум давомида йигирматадан ортиқ гол ура олган илк футболчига айланди.

Криштиану Роналду қаторасига 7 мавсумдан буён йигирматадан гол уриб келмоқда. Бунга қадар Алфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш, Кини ва Тельмо Сарра 6 мавсум давомида бу ишни уддалаган.

Яндекс.Метрика