У нас есть только
оригинальные песни

Мессига қамоқ жазоси хавф солмоқда

calendar 22.11.2014
6597


Испаниянинг "Барселона” футбол клуби шарафини ҳимоя қилувчи аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси мамлакатни солиқ борасидаги муаммолар сабаб тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Британиянинг The Guardian нашри.

Аввалроқ, Месси солиқ идораларига 52 миллион евро тўлаган эди, бироқ футболчи кузатув остида бўлиб, уни қамашлари ҳам мумкин.

"Шундай вазиятга тушган яна бир неча спортчилар бор. Уларда ҳам солиқ муаммоси, бироқ улар буни маъмурий йўл билан ҳал қилишди. Масалан Икер Касильяс ёки Хави, ҳаттоки, Рафа Надаль ҳам, лекин Месси айнан шу масалада суд иши очилган ва ҳатто қамалиши мумкин бўлган ягона спортчи. У Испаниядан жуда ҳам аччиқланган ва чиқиб кетмоқчи, - дея хабар берган Мессига яқин манбалардан бири.


Яндекс.Метрика